Анвар кори тошкент шахар имом хатиби

Обновлено: 27.03.2024

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни аср намозидан кейин “Минор” қабристонида дафн этилди. Марҳумнинг жанозаси “Минор” масжидида ўқилди. Маҳаллий нашрларнинг ИИББ Матбуот хизматига таяниб, дафн маросими арафасида хабар қилишича, 13 июнь соат 18:00 дан 20:00 га қадар Тошкент шаҳридаги “Минор” масжиди ва қабристони атрофидаги йўллар вақтинча ёпилди. Шунингдек, бир қатор кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинча чекланди. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов 13 июнь куни эрталаб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати баёнотида бундай дейилди: “Бугун, юртимиз мусулмонлари улкан мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимиз, балки қўшни мамлакатларга ҳам сермаҳсул хизматлари билан танилган, муҳтарам устоз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти, уламолар, имом-хатиблар ва мударрислар Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин” , дейилади мусулмонлар идораси тарқатган расмий билдирувда. 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирган эди.Ўшандан бери у оғир аҳволда, кома ҳолатида қолаётгани айтиб келинаётганди. Озодлик радиоси Анвар қори Турсунов инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечиргани, кейинроқ комадан чиққани тўғрисида ўз вақтида хабар қилган эди. Ўтган ҳафтада - 4 июнь ва 8 июнь кунлари ижтимоий тармоқларда Анвар қори Турсуновнинг вафот этгани ҳақида миш-мишлар тарқалганди. Бироқ бу миш- мишлар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан рад этилган. ТошДУнинг филология факультети битирувчиси бўлган Анвар қори Турсунов имомлик фаолияти билан шуғулланишдан олдин журналистика ва илмий соҳаларда меҳнат қилган. 1981-1984 йилларда “Ёшлик” журналининг муҳаррири, 1984-1987 йилларда Фанлар Академиясида илмий ходим, 1987-1989 йилларда Абдулла Қаҳҳор уй музейида ишлаган. 1989-1994 йилларда Ёзувчилар Иттифоқи қошидаги Таржималар ва адабий алоқалар марказида шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир бўлган. 1994 йилда имомлик фаолиятини бошлаган Анвар қори Турсунов 2001 йилда Тошкент ислом институтини тамомлаган. У 1999 йилдан шу кунга қадар Тошкентнинг бош имом-ҳатиби бўлиб қолаётган эди.

Озодлик билан суҳбатда, имомнинг исмини ошкор этишни истамаган яқинларидан бири: "Уч кун муқаддам қори акамиз ўзларига келдилар, ҳозир соғлиги яхшиланаяпти, иншааллоҳ, тез орада соғайиб кетадилар", деб маълумот берди.

Анвар қори Турсуновнинг комадан чиққани ҳақида биринчи бўлиб хабар берган ўзбекистонлик шоир Муҳаммад Исмоил ҳам, Озодлик билан суҳбатда: "Кўзларини очиб, одамларни таний бошладилар, тез орада соғайиб кетадилар, албатта", деди.

Унинг айтишича, ҳозирча имомнинг ёнига фақат оила-аъзолари киритилмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имоми, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида сунъий комада ушлаб турилгани ҳақида Озодлик хабар қилган эди.

Имом шу йилнинг 5 апрелида оғир инсультдан сўнг жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирди.

Озодлик суҳбатлашган шифокор мия тўқималари шишиши ва нобуд бўлиши олдини олиш учун бемор сунъий комага солинганини билдирганди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур "Турсуновнинг вазифаси вақтинча унинг ëрдамчиси Давлатиёров Мирзоискандар зиммасига юклатилган”ини айтган.

Шунингдек, Ўзбекистон Дин ишлари қўмитасида ишлайдиган мулозим “Анвар қори Турсунов Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби сифатида саломатлиги боис ишлай олмаслиги инобатга олинган ҳолда номзодлар танланаётганини” билдирган.

Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланган Анвар қори Турсунов 2009 йилда суиқасдга нишон бўлганди.

Ўша йилнинг 31 июль тунида уч шахс Анвар қорини ўзининг уйи ёнида 9 жойидан пичоқлагани жиноят иши ҳужжатларида ëзилган.

Ҳужумчилар воқеа жойидан қочгани ортидан 2009 йилда Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган, 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида ҳанузгача маълумот берилмаган.

Анвар қори Турсунов 2015 йил ноябридан бошлаб Минор жоме масжидида имом-хатиб сифатида ишлаб келади.

Турсунов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1981 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йили Тошкент Ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.

1994-1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён 128та масжид фаолиятига масъул бўлган Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда.

У 1989-1992 йилларда Қуръони Каримнинг биринчи ўзбекча изоҳли таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

Анвар Турсунов

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича¸ ”Турсунов бир томонидан инсульт бўлиб жарроҳлик амалиëтини ўтказган¸ бугунги жума ваъзини унинг ëрдамчиси ўқийди”.

“Инсульт” бўлиб касалхонага тушган Турсуновнинг яқинлари ва Озодлик суҳбатлашган докторларга кўра¸ жарроҳлик амалиëтидан кейин Турсуновнинг аҳволи “қониқарли” ва “барқарор” қолмоқда.

Тошкент бош имом-хатиби Анвар қори инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирди

Илтимос кутинг

Тошкент бош имом-хатиби Анвар қори инсультга чалиниб оғир жарроҳлик операциясини бошдан кечирди

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

Минор масжидининг жума хутбаси 6 апрель куни ижтимоий тармоқда жонли эфирга узатилмади. Хутбани Минор масжиди имом ноиби 38 яшар Давлатиёров Мирзоискандар Дадахонович ўқиди. Озодлик билан суҳбатда Давлатиëров хутба давомида " Касал ëтган Анвар қорини дуо қилганини" айтди.

Мирзоискандар Давлатиëров

Анвар қори Турсунов Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланади.

Суиқасддан омон қолган имом

2009 йилда Анвар қори суиқасдга нишон бўлган эди.

Ўша йилнинг 31 июл тунида уч нафар шахс Анвар қорини ўзининг уйи ташқарисида 9 жойидан пичоқлагани жиноят иши ҳужжатларида ëзилган.

Ҳужумчилар воқеа жойидан қочгани ортидан 2009 йилда Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган эди.

Қорига суиқасд юзасидан 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Аммо маҳкама ёпиқ бўлган.

Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида маълумот берилмаган.

Ëсин ўқиб Каримов иситмасини туширган имом

Анвар Қори Турсунов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов жон бераëтганига гувоҳ бўлган имом. Айнан Турсунов 2016 йилнинг сентябр ойида Каримовнинмг ўлигини ювиб жанозасини ўқиган эди.

Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева номидан унинг матбуот котиби Оқила Тоирова Инстаграм тармоғидаги саҳифасида ёзишича, иситма ичида ётган отасига Анвар қори “Ёсин” сурасини ўқиган.

"Озгина вақтдан сўнг Анвар қори Минор масжидининг бошқа бир неча қорилари билан биргаликда етиб келишди. Билмадим, бу тасодифми ёки йўқ, аммо қорилар “Ёсин” сурасини ўқишни бошлашлиги заҳоти юртбошимизнинг тана ҳароратлари 36.5 га пасайди", дея хотирлайди Лола Каримова-Тиллаеванинг котибаси Оқила Тоирова.

Тоированинг ёзишича, Анвар қори Каримов жасади устига қўйиш учун райҳон олиб келган:

«Биз улар билан видолашиш учун палаталарига кирдик, шу он Анвар қори ва уларнинг иккита шогирдлари ҳам хонага киришди. Улар қўлларида бир қучоқ райҳонни ушлаб туришар эди. Шунда Лола қоридан, бу шундай одатми, деб сўради. Унинг саволига жавобан Анвар қори, марҳумни уларнинг севимли гуллари билан ёпмоқчи эканликларини айтдилар. Шундан сўнг президентимизни оқ мато билан ёпишди, ҳамда Анвар қори, уларинг шогирдлари ва Лола марҳум бошининг тепаси, елка, қўлларининг устига райҳон гулларини қўйишди ва президентимиз тамомила райҳон гулларига буркандилар деб хотирлаган эди марҳум Каримовнинг сўнгги кунларини Оқила Тоирова.

Филолог имом

Анвар қори Турсунов 2015 йил ноябрь ойидан бошлаб "Минор" жомеъ масжидида имом-хатиб сифатида ишлаб келади.

Анвар қори Турсунов бунгача Шайхонтоҳур туманидаги "Хўжа Аҳрор Валий" масжиди имом-хатиби эди.

Анвар қори Турсунов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган бўлиб, 1981 йил Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент Ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган.

Анвар қори 1994-1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда. У 1989—1992 йилларда Қуръони Каримнинг биринчи ўзбекча таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

Тошкент шаҳар имом хатиби Анвар қори

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби, 60 яшар Анвар қори Турсунов Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказида 5 апрель куни жарроҳлик амалиëтини бошдан кечирганидан бери сунъий комада қолмоқда.

Озодлик мобил мухбири Анвар қори ëтган нейрореанимация бўлими эшиги олдигача борди. Аммо мобил мухбирга ҳам¸ имомнинг бошқа мухлисларига ҳам беморни зиëрат қилишга изн берилмади.

Озодлик суҳбатлашган шифокор ва Анвар қорининг яқинларига кўра¸ бемор жарроҳлик амалиëтидан кейин бир муддат ўзига келиб яқинлари билан гаплашган.

Шундан кейин врачлар мия тўқималари шишиши ва нобуд бўлиши олдини олиш учун Анвар қори Турсуновни сунъий комада ушлаб туришга врачлар консилиуми қарор берган. Бу маълумотни Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш Республика илмий марказиининг Озодлик суҳбатлашган ходими билдирди.

Унинг айтишича, бемор айни вақтда сунъий нафас олдириш тизимига улаб қўйилган. Озодлик суҳбатлашган докторга кўра¸ жарроҳлик амалиëтидан кейин ўтган 20 кун ичида Турсуновнинг аҳволи “қониқарли” ва “барқарор” қолмоқда.

Уйқудаги имом

Анвар қори Турсунов билан бирга ишлаган собиқ ноиб Аброр Мухтор Алининг Озодликка айтишича¸ бемор амалиëт бўлганидан бери уйқуда қолмоқда:

- Аҳволлари ухлатилган вазиятда. Докторлар 10 кун ухлатилади, дейишган эди. Комами ë кома эмасми - буни билмадим. Мавжуд диагноз бўйича ухлатиш керак экан. Буни сунъий кома дейдими - билмайман. Қори ака жарроҳлик амалиëтидан икки кун ўтиб уйғонган¸ менга нима бўлди ўзи, деб сўраган. Овқат еган. Гаплашиб ўтиришган. Кейин яна укол билан ухлатишган¸ деди Анвар қори ишлайдиган Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги собиқ ноиби Аброр Мухтор Али.

Тошкент бош имоми вазифаси унинг ноибига юклатилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансурнинг Озодликка айтишича¸ ”Турсуновнинг вазифаси вақтинча унинг ëрдамчиси Давлатиёров Мирзоискандар зиммасига юклатилган”. Суҳбатдошга кўра¸ Давлатиëров “жума хутбаларини ўқиш¸ молиявий ҳужжатларга имзо чекиш ва бош имом бажариши керак бўлган ишларни вақтинча бажармоқда.

Шу пайтгача ижтимоий тармоқларда жонли эфирга узатилаëтган Минор масжидининг жума хутбалари 6 апрелдан бошлаб жонли эфирга узатилмай қўйди. Озодликка маълум бўлишича, жума хутбаларини Минор масжиди имом ноиби 38 яшар Давлатиёров Мирзоискандар ўқимоқда. Озодлик билан суҳбатда Давлатиëров хутба давомида " Касал ëтган Анвар қорини дуо қилганини" айтди. Шу билан бирга ноиб “Анвар қорининг ўрни такрорланмас экани ва унинг ўрнини босадиган даражада эмаслигини” камтарлик билан таъкидлади.

Анвар қори Турсунов билан бирга ишлаган собиқ ноиб Аброр Мухтор Алининг Озодликка айтишича¸ шаҳарнинг Бош имоми Тошкентдаги 128 та масжид фаолиятини назорат қилади ва мувофиқлаштиради:

- Бу масжидларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш¸ молиявий¸ маънавий ишларни назорат қилиш Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент шаҳар вакиллиги бош имом-хатиби вазифа доирасига киради. Шу билан бирга Анвар қори аканинг улкан олим ва диний арбоб бўлгани боис. у киши Ўзбекистон ҳукумати¸ президент маъмурияти ҳамда вазирлар маҳкамасининг дин ва мусулмонлар билан боғлиқ тадбирларида ҳам фаол иштирок этади. Бу ўринда у Бош имом-хатиб эмас¸ балки йирик уламо сифатида тадбирларда қатнашади¸ - деди суҳбатдош.

Бош имом лавозимига номзодлар танланмоқда

Озодлик мухбири Ўзбекистон диний қўмитасида ишлайдиган мулозим билан гаплашди. Исми айтилмаслиги шарти билан гапирган мулозим “Анвар қори Турсунов Тошкент шаҳар Бош имом-хатиби сифатида саломатлиги боис ишлай олмаслиги инобатга олинганини” таъкидлади:

- Инсультни бошдан кечирган одамга осойишталик зарур. Шу маънода диний қўмита ҳам мусулмонлар идораси ҳам Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимида бундан буëн Анвар қори аканинг ишлай олмаслигини тушуниб турибди. Шу боис, бу лавозимга муносиб номзодлар кўриб чиқилмоқда. Янги давр сиëсатини тушунадиган¸ илмли ва шу билан бирга босиқ бир уламонинг номзоди деярли мақулланди¸- деди мулозим. Номзод исмини айтмаган мулозим айни пайтда бу борада узил-кесил қарор берилмаганлигини ҳам айтиб ўтди.

Суиқасддан омон қолган имом

Анвар қори Турсунов Ўзбекистонда энг кўзга кўринган расмий дин уламоларидан ҳисобланади.

2009 йилда Анвар қори суиқасдга нишон бўлган эди.

Ўша йилнинг 31 июль тунида уч нафар шахс Анвар қорини ўзининг уйи ташқарисида 9 жойидан пичоқлагани жиноят иши ҳужжатларида ëзилган.

Ҳужумчилар воқеа жойидан қочгани ортидан 2009 йилда Тошкентда йирик қидирув амалиёти ўтказилган эди.

Қорига суиқасд юзасидан 70 га яқин одам ҳибсга олинган. Аммо маҳкама ёпиқ бўлган.

Суиқасд буюртмачилари ва жиноят мотивлари ҳақида маълумот берилмаган.

Ëсин ўқиб Каримов иситмасини туширган имом

Анвар Қори Турсунов Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов жон бераëтганига гувоҳ бўлган имом. Айнан Турсунов 2016 йилнинг сентябрида Каримовни ювиб жанозасини ўқишда қатнашган эди.

Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева номидан унинг матбуот котиби Оқила Тоирова Инстаграм тармоғидаги саҳифасида ёзишича, иситма ичида ётган отасига Анвар қори “Ёсин” сурасини ўқиган.

"Озгина вақтдан сўнг Анвар қори Минор масжидининг бошқа бир неча қорилари билан биргаликда етиб келишди. Билмадим, бу тасодифми ёки йўқ, аммо қорилар “Ёсин” сурасини ўқишни бошлаган заҳоти юртбошимизнинг тана ҳароратлари 36.5 га пасайди", - дея хотирлайди Лола Каримова-Тиллаеванинг котибаси Оқила Тоирова.

Тоированинг ёзишича, Анвар қори Каримов жасади устига қўйиш учун райҳон олиб келган:

«Биз улар билан видолашиш учун палаталарига кирдик, шу он Анвар қори ва уларнинг иккита шогирдлари ҳам хонага киришди. Улар қўлларида бир қучоқ райҳонни ушлаб туришар эди. Шунда Лола қоридан, бу шундай одатми, деб сўради. Унинг саволига жавобан Анвар қори, марҳумни уларнинг севимли гуллари билан ёпмоқчи эканликларини айтдилар. Шундан сўнг президентимизни оқ мато билан ёпишди, ҳамда Анвар қори, уларинг шогирдлари ва Лола марҳум бошининг тепаси, елка, қўлларининг устига райҳон гулларини қўйишди ва президентимиз тамомила райҳон гулларига буркандилар",- деб хотирлаган эди марҳум Каримовнинг сўнгги кунларини Оқила Тоирова.

Филолог имом

Анвар қори Турсунов 2015 йил ноябридан бошлаб Минор жоме масжидида имом-хатиб сифатида ишлаб келади.

Турсунов бунгача Шайхонтоҳур туманидаги Хўжа Аҳрор Валий масжиди имом-хатиби эди.

Анвар қори Турсунов 1958 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, 1981 йили Тошкент Давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йили Тошкент Ислом институтини тамомлаган.

Анвар қори Турсунов меҳнат фаолиятини 1981-1984-йилларда “Ёшлик” журналида муҳаррир вазифасидан бошлаган. 1994-1999 йилларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, “Янгиобод” жоме масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган.

Анвар қори Турсунов 1999 йилдан буён Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келмоқда. У 1989-1992 йилларда Қуръони Каримнинг биринчи ўзбекча изоҳли таржимасига (Шайх Алоуддин Мансур таржимаси) муҳаррирлик қилган.

Читайте также: