Торч инфекциями даволаш усуллари

Обновлено: 18.04.2024

Цитомегаловирус герпес вируслар оиласига мансуб. Ўзида ДНК тутади ва инсоннинг хар қандай тўқима ва аъзосини зарарлантириш мумкин.

Mundarija

ТОРЧ инфекциялар ичида энг кўп тарқалганларидан бири. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра Цитомегаловирус инфекцияси (ЦМВИ)га антинатаналар катталарда 40–80%, 2% чақалоқларда ва 1 ёшгача болалар 50–60% да кузатилади. Касаллик кенг тарқалган. Мавсумийлик йўқ. Касбга алоқадор боғлиқлиги ва хусусиятлари йўқ.

Цитомегаловирус юқганда организм иммун ҳолатига қараб ҳар-хил ўзгаришлар чақиради: умуман белгисиз кечишдан бошлаб токи енгил мононуклеоз кўринишида ёки оғир инфекция кўринишида ўпка, жигар, буйраклар ва бошқа аъзоларни зарарлантириш мумкин.

Цитомегаловирус инфекция сабаблари

Цитомегаловирус кенг тарқалган. Бемор ёки вирус ташувчи билан яқин контакт бўлганда юқади. Вирус ташқи муҳитга одам биологик суюқлиги: сут, сийдик, ахлат, сперма ва қин суюқлиги орқали тушади. Юқиш йўллари асосан жинсий, озиқ-овқат ва ҳаво орқали. Чақалоқлар она кўкрак сути орқали юқтириб олади. Ҳомиладорликда хам ЦМВ онадан болага ўтиши мумкин. Агар Ҳомила ЦМВ юқтирса оғир касаллик – туғма цитомегалия юзага келиши мумкин.

  • Агар қонда ЦМВ бўлса, қон қуйиш орқали ҳам юқиши мумкин. ЦМВ юқтириб олинса бу вирус организмда бир умрга қолади.

Цитомегаловирус инфекция белгилари

Инфекциянинг бир неча шакли бор:

1) Нормал иммунитетлиларда ЦМВ-инфекция

Аксари ҳолларда бирламчи инфести мононуклеозга ўхшаш синдром билан намоён бўлади. Касаллик инкубацион даври 20-60 кун, касаллик 2-6 ҳафта давом этади. Иситма, холсизлик, лимфа тугунлари катталашиши, мушакларда оғриқ кузатилади. Организмда етарлича иммун жавоб берилганидан кейин организмда вирусга қарши антитаналар ишлаб чиқарилади ва касаллик тузалиш билан ниҳояланади. Биологик суюқликлар билан вирус ажралиши ойлар ёки йиллар давомида кузатилади. Бирламчи инфекциядан кейин вирус организмда ўн йиллаб фаол бўлмаган холда бўлиши ва баъзан организмдан ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Аҳолининг 90-95% да Г классидаги ЦМВ антитаналари аниқланади.

2) Имунитети кучсизлашганларда ЦМВ-инфекция (гемобластоз, ОИТС беморларда, аъзо ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганларда).

Бунда беморларда касаллик тарқалиб, буйраклар, жигар, ўпка, кўзлар ва ошқозон ости бези зарарланади.

3) Туғма цитомегаловирус инфекцияси

Ҳомила инфекцияни 12 ҳафтагача юқтирса одатда бола ташлаш содир бўлади. Агар юқтириш 12 ҳафтадан кейин содир бўлса оғир касаллик – туғма цитомегалия ривожланиши мумкин.

Унинг белгилари: жигар, буйраклар, талоқ катталашиши, хориоретинит ва пневмония. Ҳомиладорлик даврида ЦМВ- инфекция ўтказиб оғир касаллик ривожланмаган болаларда психомотор ривожланишдан орқада қолиши, карлик, кўриш бузилиши, тишлар ривожланиши нуқсонлари кузатилиши мумкин.

Юқиш йўлларига қараб ЦМВ белгилари туғма (ўткир ва сурункали) ва орттирилган инфекцияларга бўлинади. Орттирилган инфекция латент, ўткир мононуклеоз ва тарқалган шакллари бор.

Туғма цитомегаловирус инфекция

Туғма ЦМВ бирданига намоён бўлмаслиги мумкин. Чақалоқ ўсиб боргани сари муаммолар кўрина бошлайди: ақл пасайиши, карлик, нутқ бузилиши ва хориоретинит.

Ўткир туғма ЦМВИ. Бўлажак она ҳомиладорлик 12 ҳафтасигача инфекция юқтирса ҳомила нобуд бўлиши ёки туғма нуқсонли бола туғилиши мумкин, қайсики бу нуқсонлар бола ҳаёти учун хавфли (бош мия патологияси, буйрак ва юрак нуқсонлари).

Она ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан кейин инфекция юқтирса ҳомила ривожланиши оғир нуқсонлари шаклланмаслиги мумкин, ҳолбуки чақалоқ туғилгандан кейин касаллик тез кунларда намоён бўлади (гемолитик анемия, геморрагик синдром, сариқлик, интерстициал пневмония, гидротсефалия, менингоэнсефалит).

Чақалоқларнинг 10–15% ҳомиладорликда инфекция юқганда цитомегаловирус синдром деб номланувчи ёрқин ҳолат кузатиладики у тарқалишга мойил бўлади. Бир вақтда кўп аъзо ва тизимлар шикастланади ва натижада чақалоқ 1-2 ҳафта ичида нобуд бўлиши мумкин.

Сурункали туғма ЦМВИ. Бу шакл учун микрогирия, микро-, гидротсефалия кўринишидаги бош мия патологиялари, шишасимон тана ва гавхар хираланиши кузатилади.

Орттирилган цитомегаловирус инфекция

  • Латент — яширин шакли. Энг кўп тарқалган шакли. Имменитути нормал катталар ва болаларда кузатилади. Белгисиз кечади.
  • Ўткир мононуклеоз шакли. Намоён бўлиши бўйича грипп, вирусли гепатит ва инфекцион мононуклеозга ўхшаш.
  • Тарқалган шакли. Иммунитети заифларда кўрилади.

Ҳомиладорликда цитомегаловирус инфекция

Аёл ҳомиладорлик даврида инфекция юқтирса кўп холларда касаллик ўткир шакли ривожланади. Мия, буйрак ва жигар зарарланиши мумкин.

  • Ҳолсизлик, бош оғриғи, умумий дармонсизлик;
  • Сўлак безлари катталашганлиги ва текканда оғриқлилиги;
  • Бурундан шиллиқсимон суюқлик келиши;
  • Жинсий аъзодан оқиш суюқлик келиши;
  • Қоринда оғриқ (бачадон тонуси ортиши билан боғлиқ) Бир қатор текширишлардан кейин аёлда қоғаноқ суви кўплиги, йўлдошнинг барвақт қариши, колпит ва вагинит.
  • Йўлдошнинг барвақт ажралиши, туғруқда қон кетиши ва эндометрит хавфи бўлади.

Диагностикаси

Цитомегаловирус диагностикаси инфекция клиник кечиши ва лаборатор текшириш усули орқали амалга оширилади.

  • вирусни ҳужайра културасида аниқлаш;
  • ситологик текшириш (нурли микроскопия) – ядро ичи ҳосилали спетсифик гигант ҳужайралар топилади
  • Иммунофермент усул (ИФА) – қонда цитомегаловирус М ва Г классдаги махсус антитаналар аниқланади;
  • Полимераза занжир реакцияси (ПСР) – цитомегаловирус ДНКсини ҳар қандай биологик тўқимада аниқлай олади.

14 кунгача бўлган чақалоқ қонида ЦМВ ИгМ топилиши ҳомилани ҳомиладорликда инфекция юқтирганлиги исботи бўлади.

Цитомегаловирус давоси

Вирус ташувчилик ва мононуклеозсимон синдромда агар одамда иммунитет меъёрда бўлса даво қилиш шарт эмас. Вирусга қарши препаратларни интерферонлар билан биргаликда буюрилади. Бунда даво самараси ортади ва препаратлар токциклиги пасаяди.

Профилактикаси

Цитомегаловирус инфекциясининг махсус профилактикаси йўқ. Соғлом иммунитетли одамларни цитомегаловирус инфекциясининг давоси ёки профилактикаси учун эҳтиёжлари йўқ. Инфекция олдини олиш учун бемор билан яқин контактда бўлмаслик ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш керак.

Ҳомилага инфекция юқтирмасликнинг асосий усули ҳомиладорликдан аввал цитомегаловирус инфекция бор йўқлигини аниқлаш. Ҳомиладорликда вирусга қарши даво қилинмайди. Чунки бу препаратлар токсик заҳарли таъсирга эга ва ҳомила соғлигига хавф бор. Цитомегаловирус инфекция лаборатор тасдиқланган аёлларда ҳомиладорлик фақатгина инфекция турғун уйқу ҳолатида бўлишига эришилгандагина рухсат берилади. Кўкрак сутини 72 C да, 10 C термик ишлов берилганда вирус активлиги йўқолади, аммо сутнинг фойдали хислатлари сақланиб қолади.

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

2 comments

Мен 2014 йил Киз фарзад курганман хомилодор вактим врач куригидан уммуман утмагандим хозирда кизими куз гавхари ва косаси кичкина ва яхши гапира олмайди уни сабаби нимадан агар менда ва фарзадимда цитомегаловирис борми йукми аниклаш ун кандай анализ топшираман ва каерга кайси шифокорга куринаман

Manashu virus kelinimida aniqlandi homilani 9 oy ko’tarib tug’riqda shifokorlarni aybi bn nobut bo’ldi qish vavsumidan keyin davolanib homilador bo’lmpqchi edi ehtiyotsizlik qilib homilador bo’l8b qoldi endi qanday davolansa bo’ladi

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

This site uses Akismet to reduce spam. Learn how your comment data is processed.

TORCH infeksiyalari bu toksoplazmoz, qizilcha, gerpes va sitomegalovirus kiradi. Homiladorlikdan avval va Homiladorlik davrida yana xlamidiya, ureaplazma, brutsellyoz xam tekshiriladi. Lekin ular TORCH infeksiya emas.

Mundarija

TORCH infeksiya ayol va erkakda xam bo‘lishi mumkin. Erkaklarda TORCH infeksiya spermarivojdanishiga taxsir qilib, sperma ko‘rsatkichlarini buzadi, ular farzand ko‘rish ehtimoli ancha pasaytirish mumkin. Ayollarda TORCH infeksiya homila tushib qolishi, tug‘ma nuqsonli bola tug‘ilishi va ko‘p asoratlarga sabab bo‘ladi.

ODDIY GЕRPЕS 1/2 tipi

Oddiy gerpes bilan homiladorlik davrida birlamchi infeksiyalanishi quyidagi asoratlarga olib kelishi mumkin:
• homiladorlik buzilishi: suv ko‘payib ketishi, homiladorlik to‘xtatilishi, homila tushib qolishi
• homila patologiyasi: qorin ichi infeksiyasi,o‘z o‘zidan abort, o‘lik bola tug‘ilishi
• Chaqaloq patologiyasi: tug‘ma gerpes, chala tug‘ilish, tug‘ilganda tana vazni pastligi
Gerpes bilan og‘rish birlamchi epizodida infeksining homilaga o‘tish xavfi 50%, infeksiya qaytalanganda yoki belgisiz kechganda 0-4%.

TOKSOPLAZMOZ

Ayollarning 10 -12 % toksopazmoz bilan homiladorlik davrida infeksiya yuqtirib olishadi. Infeksiyaning homilaga o‘tish xavfi 30-40 % . Agar infeksiya yuqishi homiladorlik I va II trimestrlarida ro‘y bersa o‘z o‘zidan abort yoki vaqtidan erta tug‘ilish xavfi 10-15 %. Bunda tug‘ma toksoplazmoz xavfi 15-25% bo‘ladi va chaqaloqlar og‘ir xolatlari (fetopatiyalar) masalan kalla kichik bo‘lib qolishi (mikrotsefaliya), gidrotsefaliya, xorioretinit,gepatosplenomegaliya, trombotsitopeniya kuzatiladi. Agar yuqish homiladorlik III trimestrida ro‘y bersa tug‘ma toksoplazmoz xavfi 90 %gacha. Lekin bunda kasallik aksari xollarda belgilarsiz kechadi
Toksoplazmozda xam asoratlar gerpesdagiga o‘xshaydi.

SITOMЕGALOVIRUS

Xomilador ayollarning 1 – 4 % sitomegalovirusni homiladorlik vaqtida yuqtirib oladilar. Shu ayollarning 33% da homilaning infeksiya yuqtirishi va zararlanishi kuzatiladi.Homiladorlikda infeksiya yuqishi 12 haftagacha sodir bo‘lsa bola tashlash va tug‘ma nuqsonlarga sabab bo‘ladi :
• Gidro yoki atsefaliya,
• Serebral falaj
• Ko‘z va eshitish a’zolari shikastlanishi

Infeksiya yuqishi homiladorlik 12 haftasidan keyin sodir bo‘lsa sitomegaliyaning tarqalgan shakli – jigar shikastlanishi (gepatit), o‘pka kasalligi (pnevmoniya), ko‘z shikastlanishi (retinitga) olib keladi.

QIZILCHA

Qizilcha virusi homiladorlikning 16 haftasigacha yuqishida odatda quyidagi holat bo‘ladi:
• homilani qorinda halok bo‘lishi
• Kallada o‘zgarish: makro va mikrotsefaliya
• Gregg uchligi: ko‘z shikastlanishi + karilik (eshitmaslik) + yurak qon tomir tizimi rivojlanishi nuqsonlari.

Qizilcha virusi homiladorlikning 16 haftasidan keyin yuqqanida tug‘ma nuqsonlar xavfi sezilarli pasayadi.

TAVSIYA:

Farzand ko‘rish va homiladorlik silliq va muammosiz kechishida o‘z vaqtida tekshirishlar , shu qatorda TORCH infeksiyaga tekshirish o‘tkazilishi homila va ayol salomatligi va kelajagi uchun hayotiy muhum. Arzimagan bir tekshirish sizni kelajakdagi ko‘p tashvish va g‘am anduxdan saqlab qolishi mumkin.

Manba: Urolog, Androlog Fayzullo Tursunovich

Ushbu mavzu yuzasidan savollaringiz bormi? Unda savollaringizni quyida "Fikr bildirish" qismi orqali yozib qoldiring. Dolzarb va muhim savollarga shifokor ekspertlarimiz javob berishadi.

2 comments

Assalamu alaykum menda ham torch infeksiyasi 3 xili cyumegaovirus ,Herpes simplex virus, Rubella bor ekan uni qayerda davolansam bo’ladi oldingi homlam nobud bo’lgandi 3 oylig vaqtida endi nima qilsam bo”ladi maslahat beringlar

Assalom aleykum menda chap kozim ozgina xiralashib qolgan edi virus med sentr korigidan ottim u yerda xindistonlik professor korigidan ottim menda qandaydir infeksiya bor dedi infeksion korigiga yozib berdi infeksiya bolsa kozga tasir qladimi ?va qanday infeksiya bu ?

Добавить комментарий Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

Homiladorlikni rejalashtirish har bir ayolga juda ko’p muammolarni olib keladi. Bu homiladorlikning boshlanishi va farzand ko’rish uchun chuqur tayyorgarlikdir. Organizmingizga, vujudingizda rivojlanayotgan farzandingizga va shifokorinizga ishoning. Va, albatta, kelajakdagi farzandingizning sog’lig’i ko’proq sizga bog’liqdir. Siz ko’plab xavf-xatarlardan osongina qochishingiz mumkin — issiqlikdan, sovuqdan, spirtli ichimliklardan, sigaretaning tutunidan… shunday emasmi? Ammo tahdid ko’zga ko’rinmas holda bo’lsa-chi?

TORCH infektsiya

TORCH infeksiya nima?

T.O.R.C.H. abbreviaturasi homila uchun eng xavfli infektsiyalarning birinchi harflaridan paydo bo’lgan:

Toksoplazmoz yuqishi, odatda, mushuklardan (iflosliklari bilan aloqa qilganda), ifloslangan suv orqali, shaxsiy gigiena qoidalariga rioya qilinmaslikda va oziq-ovqat uchun yarim xom go’shtdan foydalanishda sodir bo’ladi. Toksoplazmoz alomatlarsiz kechishi va homiladorlikni erta davrlarda to’xtatishi mumkin.

  • O (other) — boshqa infektsiyalar (gepatit B, sifilis, xlamidioz, turli viruslar va bakteriyalar keltirib chiqaradigan boshqa infektsiyalar)

Bu infektsiyalar alomatlarsiz bo’lishi mumkin, ammo ular homila uchun jiddiy xavf tug’diradi. Masalan, homilador ayolda xlamidial infektsiya bo’lganda, chaqaloq muddatidan oldin tug’ilishi mumkin.

Virusli kasallik bo’lib, u ko’pincha sog’lom odamga bemorning aksa urishi va yo’tali orqali yuqadi. Agar homilador ayol qizilcha bilan kasallangan bo’lsa, bu infektsiya homila uchun jiddiy zarar yetkazishi mumkin. Shuning uchun homiladorlikni rejalashtirganda qizilchaga qarshi immunitet mavjudligini tahlil qilishingiz kerak, hatto bolalikda qizamiqqa qarshi emlanmagan bo’lsangiz ham.

  • C (cytomegalia) — sitomegalovirus infektsiyasi

Sitomegalovirus bilan kasallangan odamlarning aksariyati hatto uni sezmasdan ham infektsiyani boshdan kechiradi. Ushbu infektsiya homiladorlik paytida ayniqsa muhim ahamiyat kasb etadi. Bu homiladorlikning to’xtatilishi va chaqaloqning muddatidan oldin tug’ilishi sabablaridan biri, shuningdek, miya, o’pka, jigar va ko’z rivojlanishining jiddiy nuqsonlariga olib keladi. Sitomegalovirus qon orqali, emizish orqali va jinsiy yo’l bilan yuqishi mumkin.

Kasallikning qo’zg’atuvchisi — I va II turdagi oddiy gerpes virusidir. Virusning II turi jinsiy yo’l bilan yuqadi. Virus yuqganidan so’ng inson organizmida butun umrga qoladi.

TORCH infektsiyalari qanchalik xavfli?

Homiladorlik davrida TORCH infektsiyasiga mansub guruhlardan biri bilan birlamchi kasallanish xavflidir. Ya’ni, shu toifadagi infektsiyaga qarshi immunitet rivojlanmagan bo’lsa. Homilador ayolda TORCH infektsiyaning mavjudligi har qanday vaqtda homiladorlikni tugatilishiga sabab bo’lishi mumkin. Shuningdek, o’tkir infektsiyada surunkali infektsiyaga qaraganda homilada nuqsonlar rivojlanishi xavfini yuqoriroq bo’ladi.

Qachon ko’rikdan o’tish kerak?

Tekshiruvlardan homiladorlikni rejalashtirishdan 2-3 oy oldin va homiladorlik davrida har 2 oyda (ayol organizmida ularga qarshi antitanalar bo’lmagan infektsiyalarni monitoring qilish) o’tish kerak. Shuningdek, homiladorlikning 16-18 haftaligida qizilcha virusi mavjudligini tekshirish majburiydir. Homiladorlikdan oldin TORCH infektsiyasini aniqlash terapevtik (davolash) yoki profilaktik (oldini olish) choralar o’tkazish imkonini beradi, shuningdek kelajakda homiladorlik davrida va homiladorlikdan oldingi natijalarni solishtirish uchun kerak bo’ladi.

TORCH infektsiyasi uchun laboratoriya tekshiruvi vaziyatni aniqlab beradi
TORCH infektsiyalarining muhim xususiyati shundaki, hech qanday alomatlar bo’lmasligi yoki ular sezilmas bo’lishi mumkin, shuning uchun faqat klinik ko’rinishlarga (toshma toshishi, haroratning ko’tarilishi va hokazo) asoslanib tashxislash ko’pincha qiyinchiliklarga olib keladi. TORCH infektsiyani aniqlashning eng aniq usuli laboratorik tashxis bo’lib, u qonda immunoglobulinlarni mavjudligini o’rganishga qaratilgan.

Tahlillarga tayyorgarlik:

  • Qon och qoringa topshiriladi;
  • Tahlillardan 3 hafta oldin antibiotiklar va antivirus preparatlardan foydalanmasli kerak.

Tadqiqot natijalarini olganingizdan so’ng, shifokoringiz bilan maslahatlashing.

TORCH infektsiya uchun qon tahlili natijalariga izoh

Shartli belgilar: — = salbiy, mavjud emas; + = ijobiy, mavjud
IgM — M antitanalar, IgG — G antitanalar

Kalla ichi bosimi (KIB) yoki bosh ichi bosimi oshishi, intrakranial gipertenizya, xalq orasida cherepnoy davleniya — ko’plab odamlar duch keladigan xavfli holatdir. Ushbu kasallik bolalarda ham, kattalarda ham uchrashi mumkin. Ayollar erkaklarga qaraganda ushbu xastalik bilan ko’proq kasallanishadi. Afsuski, ba’zida kalla ichi bosimining ko’tarilishi belgilari e’tiborga olinmaydi, bu esa qayg’uli oqibatlarga olib keladi. Shuning uchun kattalar va bolalarda ushbu kasallikning belgilari va uni davolash tamoyillarini yaxshi bilish kerak.

kalla ichi bosimi yoxud cherepnoy davleniya oshishi haqida

Cherepnoy davleniya: u nima o’zi?

Tushuncha

Yuqori KIB sabablari

Nima uchun kalla suyagi ichidagi bosim oshadi? Bu hodisa turli omillarga bog’liq bo’lishi mumkin. Ammo ko’p hollarda yuqori KIB kalla ichidagi bo’shliqdan orqa miya suyuqligining qayta oqishi buzilishi bilan bog’liq.

Birinchidan, kalla ichi bosimi yoxud cherepnoy davleniya nima ekanligini tushunish foydalidir. Bosh suyagi ichida juda ko’p sonli asab hujayralarigina mavjud deb o’ylamaslik kerak. Unda bundan tashqari ko’p miqdorda orqa miya suyuqligi yoki likvor deb ataladigan suyuqlik o’rin egallaydi (o’ndan bir qismi va undan yuqori). Ushbu suyuqlik asosan kalla suyagi ichida, uning markazida joylashgan qorinchalarda bo’ladi. Shuningdek, suyuqlikning bir qismi miyaning yumshoq va araxnoidal qobiqlari orasidagi bo’shliqda aylanib yuradi. Likvor orqa miya kanalida ham mavjud.

Likvor bajaradigan vazifalar turlichadir. Ularning ba’zilari quyidagilar:

  • Miya to’qimasining suyaklarga urilish ta’siridan himoya qilish;
  • Suv va elektrolit muvozanatini ta’minlash;
  • Miyadan zararli moddalar va toksinlarni chiqarib tashlash.

Yana bir muhim narsa — suyuqlik miqdori bosh suyagi ichidagi bosim ko’rsatkichini belgilaydi. Orqa miya suyuqligining bir qismi (2/3 dan ortig’i) bevosita miya qorinchalarida hosil bo’ladi, qolgan qismi bosh miya sohasida aylanib yurgan qondan hosil bo’ladi. Likvor bir haftada to’liq yangilanadi.

Kalla ichi bosimi, odatda, millimetr simob ustunida yoki millimetr suv ustunida belgilanadi. Kattalar uchun me’yoriy ko’rsatkichlar 3-15 mm. sim. ust.ni tashkil qiladi. Fizika nuqtai nazaridan, bu ko’rsatkich suyuqlik bosimi atmosfera bosimidan necha millimetr oshib ketishini ko’rsatadi. Bolalarda bosh ichi bosimi odatda kattalarnikiga qaraganda ancha past bo’ladi. Miya sohasida aylanib yuradigan likvor miqdori me’yordan oshib ketsa, bu holda odatda mos ravishda kalla ichi bosimi ham oshadi.

KIB`ning 30 mm. sim. ust. dan yuqori bo’lishi ko’pincha miya to’qimalarining tiklab bo’lmas shikastlanishi va hatto o’limga olib keladi.

Kattalarda cherepnoy davleniya

Kalla ichi bosimi oshishi belgilari va alomatlari

Kalla ichi bosimning oshishida tez-tez kuzatiladigan alomatlar quyidagilardir:

    ;
  • Ko’rish buzilishi; ;
  • Tarqoqlik;
  • Xotiraning yomonlashishi;
  • Uyquchanlik;
  • Qon bosimining beqarorligi (gipertoniya yoki gipotoniya); ;
  • Qusish;
  • Holsizlik;
  • Tez charchash; ;
  • Varaja qilish;
  • Qo’zg’aluvchanlik; ;
  • Kayfiyatning tushib ketishlari;
  • Terining yuqori sezuvchanligi;
  • Umurtqa pog’onasi sohasidagi og’riqlar;
  • Nafas olish buzilishi;
  • Hansirash;
  • Mushaklar parezi.

Agar sizda ushbu alomatlardan ba’zilari vaqti-vaqti bilan kuzatilib turadigan bo’lsa, tabiiyki, bu kalla ichi bosimi oshganligining dalili emas. Kalla suyagi ichidagi bosimning oshishi boshqa kasalliklar alomatlariga o’xshash bo’lishi mumkin.

Kasallikning eng keng tarqalgan belgisi bosh og’rig’i hisoblanadi. Migrendan farqli o’laroq, yuqori KIB`da og’riq faqatgina bir sohani emas, butun boshni qamrab oladi. Og’riq ko’pincha tonggi yoki tunggi paytda kuzatiladi. Ular boshni burganda, yo‘talganda, aksa urganda kuchayadi. Og’riq qoldiruvchi vositalar qabul qilish og‘riqni bartaraf etishga yordam bermaydi.

Bosh ichi bosimi oshishining tarqalganlik bo’yicha ikkinchi o’rinda turuvchi alomati — ko’ruv buzilishlari: tasvirning ikkilanishi, predmetlarning tiniq ko’rinmasligi, periferik ko‘ruvning pasayishi, ko’rmay qolish xurujlari, ko‘z oldida tuman, yorug‘likka reaktsiyaning kamayishi hisoblanadi. Yuqori KIB`ning bu alomatlari ko’z asablarining qisilishi bilan bog’liq.

Yuqori KIB ta’siri ostida shuningdek ko’z olmasining shakli ham o’zgarishi kuzatiladi. U shu darajada oldinga bo‘rtib chiqishi mumkinki, bunda bemor hatto qovoqlarini to’liq yopa olmay qoladi. Bundan tashqari, ko’z ostida to’lib ketgan kichik venalardan iborat ko’kimtir aylanalar paydo bo’lishi mumkin.

Ko‘ngil aynishi va qayt qilish — yuqori kalla ichi bosimining tez-tez kuzatiladigan yana bir belgisi. Qoida tariqasida, qayt qilish bemorga yengillik keltirmaydi.

Shuni inobatga olish kerakki, kalla ichi bosimi qisqa muddatga (2-3 marta) sog’lom odamlarda ham ko’tarilishi mumkin, masalan yo’talganda, aksa urganda, egilishlar, jismoniy zo’riqishlar, stress va boshqalarda. Ammo bunda KIB tezda me’yorga qaytishi kerak. Agar bunday bo’lmasa, bu kalla ichi bosimining surunkali oshishidan dalolat beradi.

Bolalarda bosh ichi bosimi oshishi belgilari

Chaqaloqlarda kalla ichi bosimi

Yosh bolalarda bu kasallik qanday namoyon bo’ladi? Afsuski, go’daklar ota-onalariga o’z tuyg’ulari haqida xabar bera olmaydi, shuning uchun ota-onalar kalla ichi bosimi oshishining bilvosita alomatlariga asoslanishlari kerak bo’ladi. Bunday alomatlarga quyidagilar kiradi:

  • Holsizlik;
  • Yig’i;
  • Yomon uyqu;
  • Qayt qilish;
  • Tutqanoqlar;
  • Ko‘zlarning beixtiyor harakatlari;
  • Liqildoqning shishishi va pulsatsiyasi;
  • Bosh o’lchamining kattalashishi (gidrosefaliya);
  • Mushaklar tonusi notengligi — mushaklarning bir qismi tarang, boshqa qismi bo’shashgan bo’ladi;
  • Tomirlar to’rining bosh terisi ostidan bo‘rtib turishi.

Boshqa tomondan, burun qonashi, duduqlanish, uyqu vaqtida sapchib ketishlar, yuqori qo‘zg‘aluvchanlik qoida tariqasida bolada kalla suyagi ichidagi bosim oshganligidan dalolat bermaydi.

Kalla ichi bosimi yuqoriligi sabablari

Kattalarda KIB balandligi nimadan kelib chiqadi? Bunda kalla ichi bosimi odatda mustaqil kasallik emas, balki ikkilamchi alomat ekanligini hisobga olish kerak.

Kalla ichi bosimining oshishiga quyidagi omillar olib kelishi mumkin:

  • Kalla va miya jarohatlari;
  • Miya va miya pardalarida yallig’lanish jarayonlari (ensefalit, meningit); ;
  • Gipertoniya;
  • Gipertireoz;
  • Buyrak usti bezi faoliyatining buzilishlari;
  • Ensefalopatiya chaqiruvchi jigar patologiyalari; ;
  • Miya sohasida o’smalar;
  • Abstsess;
  • Kistalar; ; .

Shuningdek, yuqori bosh ichi bosimi infektsion kasalliklar natijasida ham yuzaga kelishi mumkin, masalan:

Mazkur sindrom yuzaga kelishining yana bir sababi — ba’zi bir dori vositalarini qabul qilishdir. Bunday vositalarga quyidagilar kirad:

  • Kortikosteroidlar;
  • Antibiotiklar (avvalo biseptol va tetratsiklinlar);
  • Gormonal kontratseptivlar.

Kalla ichi bosimining ko’tarilishiga olib keladigan omillar turlicha ta’sir ko’rsatadi. Ular yoki likvor hosil bo’lishining kuchayishiga, yoki uning aylanishi buzilishiga, yoki uning so’rilishiga to’sqinlik qilishi mumkin. Ba’zi hollarda ushbu ta’sir mexanizmlarining uchchalasi ham birgalikda kuzatilishi qayd etiladi.

Ushbu kasallikka irsiy moyillikni ham inobatga olish kerak. Chaqaloqlarda cherepnoy davleniya yuzaga kelishiga yordam beruvchi asosiy omillarga tug’ruq davomidagi jarohatlar, homila gipoksiyasi, homiladorlik davrida toksikoz va muddatidan oldin tug’ilish kiradi. Kislorod yetishmasligi homiladorlikning yomon kechishida likvor hosil qilishning kompensator kuchayishiga, va, natijada gidrosefaliyaga olib kelishi mumkin.

Kalla ichi bosimi oshganligini tashxislash

Kalla ichi bosimini to’g’ridan-to’g’ri o‘lchash uchun murakkab, shifokorning yuqori malakasini, sterillikni va tegishli asboblarni talab etadigan instrumental usullar qo’llaniladi, ular ko’pincha xavfsiz sanalmaydi. Ushbu usullarning mohiyati miya qorinchalarini punktsiya qilish va likvor aylanib yuruvchi qismlarga kateter kiritishdan iborat bo’ladi.

Shuningdek umurtqa pog’onasining bel bo’limidan likvor punktsiyasi usuli ham qo’llaniladi. Bu holda ham bosim o’lchanishi, ham likvor tarkibi o’rganilishi mumkin. Ushbu usul kasallikning kelib chiqishi infektsion bo’lishiga shubha qilinganda zarur hisoblanadi.

Bugungi kunda mazkur kasallikni tashxislash uchun xavsizroq diagnostik usullar kengroq tarqalgan:

  • Ultratovushli tekshiruv; ;
  • Kompyuter tomografiyasi.

Ushbu tekshiruvlar natijasida kalla ichi bosimi oshishidan dalolat beruvchi miya va uning atrofidagi to‘qimalar tuzilishidagi o‘zgarishlarni aniqlash mumkin.

Bunday o‘zgarishlarga quyidagilar kiradi:

  • Miya qorinchalari hajmining ko’payishi yoki kamayishi;
  • Shishlar;
  • Qobiqlar orasidagi bo‘shliqlarning kattalashishi;
  • O’smalar yoki qon quyilishlar;
  • Kalla suyagi choklarining ajralishi.

Ensefalografiya ham muhim diagnostik usul hisoblanadi. U yuqori KIB uchun xarakterli bo’lgan turli miya sohalarining faolligi buzilishlarini aniqlash imkonini beradi. Tomirlarning dopler UT tekshiruvi miyadagi asosiy arteriya va venalarda qon oqimining buzilishi, dimlanishlar va trombozlarni aniqlashga yordam beradi.

Ko’z tubini tekshirish ham ahamiyatlidir. Aksariyat hollarda uning yordamida ham cherepnoy davleniya oshganini bilish mumkin. Mazkur sindromda ko’z olmasi tomirlarining kengayishi, ko‘ruv nervi to‘r pardaga o‘tadigan joyning shishishi, to’r pardada kichik qon quyilishlar kabi alomatlar paydo bo’ladi. Kasallik rivojlanishi darajasini aniqlagandan so’ng, shifokor bemorga uni qay usulda davolash samarador ekanligi haqida xabar berishi kerak.

Kalla ichi bosimi oshishini davolash

Mazkur tashxis qo’yilgan bo’lsa nima qilish kerak? Agar kalla ichi bosimi oshishi ikkilamchi jarayon bo’lsa, birinchi navbatda birlamchi kasallik — ateroskleroz, gipertenziya, osteoxondroz, gormonal muvozanat buzilishini bartaraf etish kerak. Biroq yuqori kalla ichi bosimining simptomatik terapiyasi ham o’ta muhim.

Yuqori cherepnoy davleniya aniqlanganda davolash shifokor tomonidan belgilanishi kerak. Kasallikni davolashning bir nechta usullari mavjud. Ular konservativ va xirurgik turlarga bo’linadi.

Konservativ usullar

Yuqori bosh ichi bosimini davolashning konservativ usullariga avvalo dorilar qabul qilish kiradi. Mazkur holatda terapiyaning maqsadi likvor bosimini kamaytirish, miyadan qonning qayta oqishini kuchaytirishdir.

Kalla ichi bosimi oshishida qabul qilish ko’rsatiladigan asosiy preparatlar guruhi — bu siydik haydovchi vositalar yoxud diuretiklar, masalan Furasemid, Diakarb sanaladi. Agar o‘smalar mavjud bo’lsa yoki meningit aniqlansa, shishni kamaytiradigan steroid yallig’lanishga qarshi preparatlar buyuriladi. Shuningdek venoz qon oqimini yaxshilaydigan preparatlar, kaliy preparatlari (Asparkam) qabul qilinadi. Izlanishlar shuni ko‘rsatdiki, kalla ichi bosimi oshganida nootrop preparatlar besamar hisoblanadi.

Agar kalla ichi bosimi qandaydir boshqa kasallik tomonidan chaqirilgan bo’lsa, asosiy kasallikni davolash uchun dorilar qo’llaniladi.

Kattalarda yuori KIB`ni davolashda fizioterapiya (xususan bo’yinning yoqa sohasiga magnit ta’sir ettirish, dorivor moddalar bilan elektroforez), bo’yin-yoqa zonasi va umurtqa massaji, terapevtik jismoniy tarbiya, akupunktura, sirkulyar dush qo’llanilishi mumkin. Bu usullar asosan kalla ichi bosimi oshishining yengil darajalarida, hayot uchun to’g’ridan-to’g’ri xavfi bo’lmagan hollarda qo’llaniladi. Bundan tashqari, profilaktik maqsadlarda bemor bo’yin, ensa va kalla asosini har kuni massaj qilishi mumkin.

Xirurgik usullar

Kasallikning og‘ir hollarida xirurgik operatsiyalar o‘tkaziladi. Hozirgi vaqtda eng keng tarqalgan operatsiya turi shuntlash hisoblanadi. Shuntlash deganda maxsus naycha (kateter) o’rnatish tushuniladi, bu naycha orqali orqa miya suyuqligining ortiqchasi qorin bo’shlig’iga yuboriladi.

Ushbu usul kamchiliklarga ham ega, xususan kateter tiqilib qolishi va ishdan chiqishi mumkin. Bundan tashqari, bu usulda asoratlar ehtimoli ham yuqoridir. Bolalarda esa ularning o’sishi tufayli naychani bir necha marta almashtirish kerak bo’ladi. Likvor shuningdek maxsus steril idishlarga ham yuborilishi mumkin. Yana bir usulida likvorning ortiqchasini miya qorinchalaridan miya asosidagi qobiqlar orasidagi bo’shliqqa yuborilishi qo’llaniladi. Bu holatda asoratlar rivojlanish ehtimoli minimal bo’ladi.

Yordamchi terapiya

Bosh ichi bosimi oshganda yordamchi vositalar sifatida xalq tabobati usullari, xususan turli o’simliklar — do’lana, arslonquyruq, evkalipt, yalpiz va valerinana tindirmalaridan foydalanish mumkin. Ular tinchlantiruvchi ta’sir ko’rsatadi va tomirlar spazmini bartaraf etadi.

Parhezga amal qilish katta ahamiyatga ega. KIB oshganda dastavval kundalik qabul qilinadigan suyuqlik miqdorini 1,5 litrgacha kamaytirish zarur. Shuningdek kaliy va magniy tuzlari saqlovchi mahsulotlar — dengiz karami, grechixa, loviya, o’rik qoqisi, kivilarni ko’proq iste’mol qilish kerak. Shu bilan birga natriy tuzlari, go‘sht mahsulotlari, ayniqsa, hayvon yog‘larini, qandolatchilik mahsulotlari iste’molini kamaytirish kerak. Bemor o’z vaznini ham kuzatib borishi kerak, chunki ortiqcha vazn ham kasallik paydo bo’lishiga sabab bo’ladigan omillardan biridir.

Asoratlari

Surunkali yuqori kalla ichi bosimi, noto’g’ri tushunchalar keng tarqalganligiga qaramasdan, progressiyaga moyil bo’ladi. Tegishli terapiyasiz kasallik nogironlikka olib keluvchi og’ir asoratlar qoldirishi mumkin.

Bunday asoratlarga quyidagilar kiradi:

  • Insult;
  • Miyachaning shikastlanishi natijasida harakatlanish koordinatsiyalarining buzilishi;
  • Miya ustunining ezilishi natijasida reflekslarning buzilishi, aritmiyalar;
  • Falajliklar;
  • Nutq buzilishlari;
  • Ruhiy og’ishlar;
  • Ko‘rlik;
  • Epilepsiya.

Kasallik rivojlanishining kamyob bo’lmagan natijasi o’lim hisoblanadi.

Читайте также: