Хитой вирус янги хабар

Обновлено: 23.04.2024


Касаллик 50 нафардан ортиқ одамда аниқланган, улардан бири вафот этган, яна олти киши оғир аҳволда.

Беморларда пневмонияни келтириб чиқарадиган ривожлантирадиган янги вируснинг пайдо бўлиши, шубҳасиз, ташвишланиш учун етарли сабабдир. Дунё тиббиёт ходимлари воқеалар ривожининг ҳар қандай кўринишига тайёрланмоқда.

Эпидемия қисқа муддатлими ёки бу жиддий хавфнинг дастлабки белгисими?

Вирус ҳақида нималар маълум?

Вирусни лабораторияда текшириш учун беморлардан таҳлил олинган.

Хитой расмийлари ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекция коронавирусни келтириб чиқаради деган хулосага келишди.

Коронавируслар оиласи таркибига етарлича кўп вирус киритилади, аммо улардан фақат олтитаси (ва янги вирус билан етти) одамга юқиши мумкин.

2002 йилда, Хитойда бошланган коронавируснинг тарқалиши натижасида 8098 киши атипик пневмония (атипик – оддий бўлмаган, мураккаб шамоллаш; бу касаллик оғир ўткир респиратор синдроми (SARS) деб ҳам аталади) билан касалланган. 774 киши вафот этган.

Хавф қай даражада?

Коронавирус инфекциясининг оқибатлари турлича: ўртача шамоллашдан ўлимгача.

Янги вирус ушбу диапазоннинг ўртасида жойлашган кўринади.


У қаердан келган?

Янги вируслар доимий равишда аниқланмоқда. Улар вирус борлиги сезилмаган ҳайвонлардан одамларга юқади.

Яқин Шарқ респиратор синдроми (Mers) одамларга дромедарлардан — бир ўркачли туялардан мунтазам равишда юқиши кузатилади. У аниқланган 2012 йилдан бери маълум бўлган 2494 зарарланиш ҳолатидан 858таси ўлим билан якунланган.

Қайси ҳайвон ташувчи бўлган?

Вирус ташувчи қайси ҳайвон эканлиги аниқланганда, муаммо осонлашади.

Бу сафар инфекцияни юқтириш ҳолатлари Ухандаги улгуржи денгиз маҳсулотлари бозори билан боғлиқ эди.

Коронавируснинг ташувчиси бозорда сотиладиган белуха (Шимолий қутб денгизида яшовчи йирик дельфин) каби денгиз сутэмизувчилари бўлиши мумкин, шунингдек, у ерда товуқ, кўршапалак, қуёнлар ва илонлари ҳам сотилади. Инфекция манбасини улар орасидан ҳам излаш керак.

Нима учун бу Хитойда юз берди?

Вулҳауснинг сўзларига кўра, бу аҳоли сони, унинг зичлиги ва вирус ташувчи ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлишига боғлиқ.

Вирус қанчалик тез тарқалади?

Эҳтимол, ушбу вазиятда энг тинчлантирувчи нарса шуки, янги вирус одамдан одамга юқмайди.

Ўпкани зарарловчи янги вирусларни ўрганишда мутахассислар биринчи навбатда ушбу жиҳатга қизиқишади, чунки вирус ҳаво томчилари - йўталиш ва аксириш орқали жуда тез тарқалади.
Агар у одамдан одамга юқадиган бўлса, тиббиёт ходимлари орасида ҳам юқтириш ҳолатлари рўй бериши мумкин эди, чунки улар беморлар билан яқин алоқада бўлишади.

Хитой расмийлари бу ҳолат кузатилмаганини таъкидлашмоқда.

Аммо баъзи экспертларнинг фикрига кўра, вирус одамдан одамга юқмаслиги ҳақида гапиришга жуда эрта.

Тарқалиш тезлиги қандай?

Барча беморларда аломатлар 2019 йил 12 декабрдан 29 декабргача пайдо бўла бошлаган.

Янги инфекцияланиш ҳақида хабар берилмаган.

Хитой янги йили олдидан миллионлаб одамлар мамлакат бўйлаб саёҳат қилишлари натижасида вирус тарқалиши мумкин деган хавотирлар бор.

Хитой расмийлари қандай чоралар кўряпти?


Вирус юқтирган одамлар бошқа беморларга тарқалиш хавфини бартараф этиш учун изоляторларда даволанишди.

Беморлар билан алоқада бўлган 150 нафардан ортиқ одам ҳам ҳозирда кузатув остида.

Йўловчиларни текшириш учун тана ҳароратини аниқловчи сканерлар ўрнатилди.

Денгиз маҳсулотлари бозори тозалаш ва зарарсизлантириш учун ёпилди.

Бу мутахассисларни безовта қиладими?


Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига кўра, жами 6065 киши коронавирус билан касалланган (уларнинг 5997 нафари Хитойда). Хитой соғлиқни сақлаш миллий комиссияси эса вирусга чалинганлар сонини 7711 нафар деб берган, бошқа мамлакатларда ҳам вирусни юқтириб олганлар сони қўшиб ҳисоблаганда 7894 кишини ташкил этмоқда.

Миллий комиссиянинг таъкидлашича, қарийб 82 минг одам текширилмоқда, уларнинг 170 нафари тузалишга муваффақ бўлган. Вирус оқибатида вафот этганлар сони ҳам худди шунчани ташкил этмоқда.

Россияда 2019-nCoV коронавируси билан касалланганлар қайд этилмаган. Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин Узоқ Шарқдаги Хитой билан чегараларни ёпиш бўйича буйруқ берган. Аввалроқ бош вазир ўринбосари Татяна Голикова ҳам кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида маълум қилганди. Мамлакатда Хитой фуқаролари учун виза расмийлаштириш тўхтатилган.

Хитойнинг барча провинцияларида коронавирусни юқтириб олиш ҳолатлари қайд этилган, вирусдан озод сўнгги ҳудуд Тибет эди. Касаллик аломатлари Финляндияда ҳам қайд этилган.


АҚШ Федерал резерв тизими раҳбари Жером Пауэллнинг фикрича, коронавируснинг тарқалиши нафақат Хитой, балки бутун дунё иқтисодиётига таъсир кўрсатади. Хитойдаги вазиятнинг ёмонлашуви компанияларнинг ёпилиши билан ҳам боғлиқ, бироқ коронавирус оқибатлари ҳақида ҳали гапиришга эрта.

Касаллик ўчоғи ҳисобланган Хубэй провинцияси ҳукумати даволанишни истамаган, шифокорлар ишига халақит берган ва вирусни қасддан тарқатган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.

Мавзуга доир:

Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь, сешанба куни, коронавирус бўйича йиғилиш ўтказган эди. Жиззахда ҳам коронавирус тарқалгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган, кейинроқ эса бу шунчаки миш-миш эканлиги маълум қилинганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликлардан миш-миш тарқатмасликни сўраб, коронавирусдан ҳимояланиш бўйича тавсиялар бериб, Ухандан Ўзбекистонга қайтган талабаларга зудликда ССВ билан боғланишни сўради. Хитойдан қайтиб келган бир гуруҳ ўзбекистонлик талабалар аэропортнинг ўзида ҳар томонлама такомиллаштирилган тиббий текширувдан ўтказилди. Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавируснинг Ўзбекистонга кириб келгани ҳақидаги гап-сўзларни инкор этган.

Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавируслар оиласига мансуб номаълум вирус сабабли ҳалок бўлганлар сони 4 нафарга етгани хабар қилинганди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитойда тарқала бошлаган коронавирус бўйича муносабат билдириб, Ўзбекистонда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида зарур чоралар кўрилаётганини маълум қилди.


Фото: The Washington Post

Янги коронавирус Хитойнинг бошқа шаҳарларида, Сингапур, Таиланд ва Япония ҳудудларида ҳам аниқланган.

«Маълумки, 2019 йилнинг 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)га мамлакатнинг Ухан шаҳрида номаълум пневмония эпидемияси юзага келгани ҳақида хабар қилган эди. Касалланишнинг биринчи ҳолатини денгиз маҳсулотлари сотиладиган бозор билан боғлашмоқда. Жорий йилнинг 7 январида хитойлик мутахассислар касаллик қўзғатувчиси коронавирус 2019-nCoV эканини аниқлади.

Афсуски, касаллик Хитой чегарасидан чиқиб, бошқа давлатлар ҳудудларига ҳам тарқалмоқда. 20 январь, душанба куни Жанубий Кореяда коронавирусга чалинишнинг илк ҳолати кузатилди, бемор ХХР фуқароси бўлиб чиқди. Шунингдек, касалланиш ҳолатлари Таиланд, Сингапур ва Японияда ҳам рўйхатга олинди.

Бундан ташқари, вирус тарқалган Ухан шаҳри ҳокимлиги касаллик тарқалиши бўйича яна 17 та ҳолат кузатилганини билдирган. Айни вақтда касалликка чалинган одамлар сони яна 62 нафарга кўпайган ва улардан икки нафари вафот этган.

11 январь, шанба куни илгари номаълум бўлган коронавирусдан биринчи одам — кекса ёшли эркак пневмонияга сабаб бўладиган инфекция туфайли вафот этган. Расмий маълумотларга кўра, Хубей вилоятида ушбу вирус билан зарарланиш бўйича 59 та ҳолат кузатилган. Оқибатда инфекция номаълум турга мансуб коронавирус деб топилган. Касалликка чалиниш ҳолатлари Таиланд ва Японияда ҳам кузатилган. Ўзбекистон ТИВ Хитойда тарқалган янги вирус сабабли у ерга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни эҳтиёт бўлишга чақирган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти кенг жамоатчиликка коронавирусдан сақланиш борасида қуйидаги тавсияларни берган:

қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;

йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;

шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;

тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;

таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш, касалликнинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, давлат чегараси кесишган жойлардаги Санитария-карантин пунктларидан ўтаётган йўловчиларни сифатли тиббий-санитария кўригидан ўтказишга эътибор қаратилиб, пневмония ва бошқа ўткир респиратор касалликлари аломатлари аниқланган беморларни алоҳидалаш ва шифохоналарга ётқизиш чоралари кўрилмоқда.

Грипп, ЎРВИ ва пневмония касалликларида гумон қилинган беморларни шифохоналарга ётқизиш учун даволаш-профилактика муассасалари тайёргарлиги таъминланди, дори-дармон ва дезинфекцион моддалар захираси яратилди.

Аввал Лондон Империал коллежи юқумли касалликлар таҳлили маркази олимлари вирусни юқтириб олганлар сони 1 723 минг нафарни ташкил қилгани, ушбу натижа Хитой ташқарисида вирус билан зарарланиш ҳолатлари кузатилган ҳолатлар ҳисоб-китоби таҳлили асосида олинганини билдирган. Шунингдек, тадқиқотнинг юқиш масаласини ҳал қилмаслиги, лекин ўткир респираторли синдром вируси ва Яқин Шарқ респираторли коронавируси эпидемиялари тажрибасига асосланган ҳолда вирус мустақил тарзда одамдан одамга ўтиши мумкинлигини инобатга олиш зарурлигини хулоса қилганди.

Бахтиёр Шералиев

Муаммодан қутулиш учун ундан қочиш эмас, уни ҳал қилиш керак!

Коронавирус юқтирган одам тез ҳалок бўладими? Унинг давоси борми? (янги вирус бўйича савол-жавоблар)

Коронавирус юқтирган одам тез ҳалок бўладими? Унинг давоси борми? (янги вирус бўйича савол-жавоблар)

Айни дамда Хитойда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик олим Бахтиёр Шералиев коронавирус бўйича айрим саволларга изоҳ берди.

Коронавирус юқтирган одам тезда ҳалок бўладими? Унинг давоси йўқми?

Коронавирус юқтирганлар тезда ўлмайди, бундай бўлиши мумкин эмас. Ер юзида одамга юқиши билан одамни тезда ҳалок қиладиган вируслар йўқ (филмлардаги фантастикалар реал ҳаётга тўғри келмайди). Вуҳан коронавируси нафас олиш йўлларидаги шиллиқ эпителий қавати ҳужайраларда яхши кўпаяётгани боис ўпка зотилжами касаллигини келтириб чиқармоқда. Вирус юққан одам шифокор назоратида бўлса у юқори эҳтимоллик билан тузалиб кетади.

Кимлар коронавирусдан ўлмоқда?

Яхши савол. Вафот этаётганларнинг аксарияти вирус юқтиргунигача нафас олиш системасида муаммоси бўлган, аввалдан ўпка зотилжами, ўпка сили, сурункали бронхитнинг оғир формаси билан оғриган катта ёшли беморлар бўлмоқда. Ўзи шундоқ ҳам зўриқиб ишлаётган организмга коронавирус хавфли таъсир қилмоқда ва шунинг оқибатида организм кислород қабул қилиш билан кучли муаммога дуч келмоқда. Юқоридаги касалликлари бор одамлар вирусдан эҳтиёт бўлишлари керак.

Коронавирусдан ўлаётганларнинг сони борасида статистика борми?

Мен ҳам айни мана шу статистикани излаяпман. Мендаги маълумотга кўра коронавируслардан вафот этганларнинг энг ёши 36 ёшда, энг қариси эса 89 ёшда бўлган. Лекин ҳозирча уларнинг ўртача ёши қанча бўлгани борасида статистикани топа олмадим. Вафот этганларнинг барчаси Хитойда; Хитойдан ташқаридаги давлатларнинг бирортасида ҳозирча коронавирус билан боғлиқ ўлим ҳолати кузатилмади.

Мен соғломман. Иммунитетим ҳам яхши. Хитойдан уйга қайтаётганимда вирус юқса даволансам тузаламаннми ёки шу билан тамомми?

Аввало вирус юқишдан худо асрасин. Лекин вирус юққач ва аломатлари сезилгач имкон қадар шифокорга мурожаат қилиш керак. Ўз билганича даволашга ҳаракат қилиш асло мумкин эмас! Хитойлик мутахассисларнинг айтишича, агар соғлом, иммунитети яхши бўлган одам вирус юқтирса унда жараён худди грипп бўлгандек кечади. Руҳиятни кўтариб, яхши овқатланиб, симптоматик даволаса иммунитетига қараб бир ёки икки ҳафтада тузалиб кетади.

Қуйидаги диаграммада коронавирусдан ҳалок бўлганлар ва соғайганлар сони кўрсатилган. Эътибор берсангиз сўнгги икки кунда соғайганлар сони ошган ва деярли ҳалок бўлаётганлар сонига етиб қолган. Қолаверса нКоВ-2019 коронавирусининг ўлим кўрсаткичи 2% ни ташкил этмоқда. Бу дегани коронавирусга чалинган ҳар 100 одамнинг 2 таси ҳалок бўлмоқда. Бу кўрсаткич Сарс коронавирусида 10%, Мерсда эса 34% ни ташкил этган.


Сўнгги икки кун ичида Хитойда яна 139 кишида касаллик юқтириш ҳолати аниқланган. Уларнинг аксарияти дастлаб Ухань шаҳрида (Хубей вилояти) бўлган, бу ерда илк ёйилиш аниқланганди, аммо энди бу ҳолатлар бошқа шаҳарларда ҳам кутилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 22 январь, чоршанба куни, Хитойда янги коронавирус тарқалиши сабабли фавқулодда қўмитанинг шошилинч йиғилишини чақирди. Касаллик Хитойда тарқалган, аммо ундан зарарланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония ва Таиландда ҳам қайд этилган.

Пекинда 2та юқтириш ҳолати қайд этилган, Ҳонгконг билан чегарадош Шэньчжэнь шаҳрида — битта.

Декабрь ойидан бери коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 200 кишидан ошди, улардан 4 нафари вафот этди.

Касаллик даражаси кескин кўтарилгани сабабли, ҳукумат эпидемия янада кенгроқ тарқалиши мумкинлигидан хавотирда. Жорий ҳафтада миллионлаб хитойликлар ой тақвимига биноан янги йилни нишонлайдилар (25 январь), байрамда қариндошларини зиёрат қилиш одат тусига киради — кўпчилик мамлакатнинг бошқа ҳудудларига йўл олади.

Хитойлик тадқиқотчилар Уханда вирусли пневмонияга олиб келадиган илгари номаълум бўлган коронавирус тарқалишини аниқлашган. Вирус ҳали яхши ўрганилмаган.

Янги вирус ҳақида нималар маълум?

  • 2019-nCoV вируси ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир.
  • Коронавируслар — 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан - еттитаси) одамга юқади.
  • Тадқиқотчиларнинг фикрича, вирус одамларга ҳайвонлардан юққан, аммо у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин.
  • Инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисиши мавжуд.
  • Одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, етарли даражада қайнатилмаган ёки қовурилмаган гўшт ва тухумлардан сақланиш ва шунингдек шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилмоқда.

Янги вирусни ким юқтирди?

11 миллион аҳолига эга Ухань шаҳри маъмуриятининг хабар беришича, сўнгги дам олиш кунлари вирус 136 кишига юққан. Бир киши вафот этган.

Бунга қадар Ухань шаҳрида ушбу вирус билан зарарланишнинг 62та тасдиқланган ҳолати қайд этилган эди.


Токиодаги Нарита аэропортига келган йўловчилар махсус текширувдан ўтказилмоқда / AFP

20 январь ҳолатига кўра, Ухань шаҳрида 170 киши вирус билан зарарланган эди. Уларнинг тўққиз нафари оғир ёки жуда оғир аҳволда эди.

Пекин санитар назорат идораларининг хабар беришича, Ухандан икки киши янги вирус келтириб чиқарган пневмония билан касалхонага ётқизилган.

Хитой жанубидаги Шэньжэн шаҳрида яшовчи 66 ёшли эркакда Ухандаги қариндошлариникига ташриф буюрганидан сўнг вирус аломатлари аниқланган. Яна саккиз киши ташхис қилиниб карантинга олинган.

Хитой ташқарисида 2019-nCoV вирусини юқтирган инсонлар 4 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг барчаси ё Ухандан келган ёки бу шаҳарга ташриф буюришган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳозирда ҳаво қатновига чекловлар жорий этишни тавсия этмаслигини, аммо эпидемия тарқалишидан хавотирда бўлган мамлакатлардаги ҳокимият идораларига маслаҳат бераётгани ҳақида маълумот берган.


Вирусдан зарарланганлар карантинга жойлаштирилмоқда / EPA

Сингапур, Ҳонгконг ва Токио аэропортларида Ухандан келган йўловчилар орасида иситмаси бор одамларни аниқлаш учун сканерлар ўрнатилди. Шунга ўхшаш чоралар АҚШда Сан-Франциско, Лос-Анжелес ва Ню-Йорк аеропортларида ҳам амалга оширилди.

Хитой расмийлари нима демоқда?

Якшанба куни Хитойнинг соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси вируснинг тарқалишини назорат қилиш мумкинлигини маълум қилди, шу билан биргаликда, вазиятни янада назорат қилиш зарурлиги қўшимча қилинди, чунки вируснинг келиб чиқиши ва тарқалиши номаълумлигича қолмоқда.

Душанба куни янги вирусга қарши кураш бўйича идоравий мутахассислар гуруҳи раҳбари Чжун Наньшань унинг ҳақиқатан ҳам одамга юқишини тасдиқлади, дея хабар беради Хитойдаги расмий Синьхуа агентлиги. Унинг сўзларига кўра, бир неча нафар тиббиёт ходимлари беморлар билан мулоқотга киришгандан сўнг вирусни юқтириб олишган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти зарарланиш ҳолатлари сонининг кескин кўпайиши аҳоли орасида фаол қидирув ва синовлар натижасидир, деб ҳисоблайди.


Ухандаги денгиз маҳсулотлари бозори ёпилган ва у ерда дезинфекция ишлари амалга оширилган / AFP

Хитой Янги йили инфекция тарқалишига қандай таъсир қилади?

Жума куни Хитойда бир ҳафта давом этадиган янги йил тантаналари бошланади.

Бу вақтда юз миллионлаб хитойликлар қариндошлари олдига боради ва кўпчилик йўловчилар ташиш кўламини ҳисобга олган ҳолда, расмийлар инфекция тарқалишини тўхтата олмайди, деб хавотирда.

Ухань — Хитойнинг асосий транспорт марказларидан бири. Бир ҳафтадан кўпроқ вақт олдин маҳаллий маъмурлар йўловчилар ҳароратини ўлчаш учун аэропортларда, шунингдек темирйўл ва автовокзалларда сканерларни ўрнатишди. Иситма билан оғриган одамларга ҳимоя ниқоблари берилиб, шифохона ва клиникалар юборилмоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, шаҳардан чиқувчи ҳар бир шахс сканердан ўтади.


Хитойдаги янги йил муносабати билан миллионлаб кишилар қариндошлариникига боришади / AFP

Читайте также: