Кармана вирус келиб чи?иш сабаблари ва давоси

Обновлено: 18.04.2024

Бўйиндаги папилломаларнинг сабабини дарҳол аниқлаш ҳар доим ҳам мумкин эмас, чунки бу жуда кўп ноқулайликлар туғдиради: улар яллиғланиши мумкин, кўпинча тор бўйинли кийим кийишга халақит беради, одатда битта ноқулай ҳаракат билан ҳам қон кетиши хавфи мавжуд ва буларнинг барчаси хавфли оқибатларга олиб келади. Бироқ улар тўғри олиб ташланса, муаммодан абадий қутулиш мумкин.

Папиллома терида дастлаб кичик бўлиши мумкин, аммо вақт ўтиши билан у ўсади, бу эса уни тасодифий шикастланиш хавфини оширади.

Ушбу касалликнинг нима учун пайдо бўлишини тушуниш учун унинг асосий манбаи ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш керак. Муаммо фақат организмда инсон папиллома вируси (HPV) бўлса юзага келади. Кўпинча улар контакт-уй усули деб аталадиган усул билан юқади: инфекцияланган тери, чойшаб, бошқа одамларнинг шахсий гигиена воситалари билан алоқа қилиш орқали. Кичкина бола боғчада ўйинчоқлар ва бошқа умумий нарсалар билан алоқа қилиш орқали ушбу вирусни юқтириши одатий ҳол эмас.

Бўйиндаги папилломалар нимага олиб келади?

HPV билан касалланган беморнинг организмида нуқсонлар пайдо бўлишига таъсир қилувчи асосий омиллар қуйидагилардир:

  • иммунитетнинг пасайиши;
  • терининг механик шикастланиши;
  • қон микроциркуляциясининг бузилиши;
  • гормонал касалликлар (аёллар айниқса ҳомиладорлик пайтида, менопауза пайтида хавф остида);
  • гигиена қоидаларига риоя қилмаслик;
  • асабий зўриқиш ва стресс;
  • овқатланиш бузилиши (ўткир, ёғли овқатларни истеъмол қилиш);
  • ёмон одатлар (спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш, чекиш);
  • ошқозон-ичак касалликлари;
  • тери аллергиялари.

Махсус хавф гуруҳига таналарида кўп миқдордаги сепкиллар, тери ортиқлиги ёки холлари бўлган одамлар киради. Шунингдек, қуйидаги одамлар хавф остида:

  • узоқ вақт давомида антибиотикларни қабул қилиш;
  • қандли диабет билан касалланган;
  • семиз;
  • табиий ёки сунъий қуёш нурида тобланиш.

Бўйиндаги папилломадан қандай қутулиш мумкин: уй шароитида даволаш

Кир совунли лосьон

Фаол кислоталар туфайли ушбу восита тери шаклланишини олиб ташлашга ёрдам беради. Дастлаб папиллома оддийгина сув билан намланади, бармоқни кўпиклаб, сўнгра совунли эритма муаммоли жойга суртилади ва ювмасдан тўлиқ қуритилади. Худди шу тарзда пахтани кўпиклаш ва уни зарарланган жойга бир неча дақиқа давомида қўллаш мумкин.

Тухум оқи

Хом тухум оқи силлиқ бўлгунча кўпиртирилади, папилломага кунига 2-3 марта, олдинги қатламларни ювмасдан суртилади. Бунинг ёрдамида бир неча ҳафта ўтгач, нуқсонда қаттиқ қобиқ пайдо бўлади ва у йўқолади.

Эфир мойлари билан даволаш

Чой дарахти ёғи, шунингдек, лимон ва апельсин антибактериал хусусиятларга эга. Улардан бирида нуқсон мойланади ва бунинг натижасида у аста-секин куйиб йўқ бўлиб кетади.

Саримсоқ суви

Тозаланган саримсоқ узунлиги бўйлаб кесилади, ундан бир оз шарбат сиқиб чиқарилади. Улар кунига икки марта, атрофдаги терига тегмасдан, 10-14 кун давомида папилломаларга суртилади. Антисептик ва бактерицид таъсири туфайли нуқсон қуриб тушади.

Алоэ компресслари

Алоэ баргини топиб, эҳтиёткорлик билан ўсимликни кесиб, уни тиканлардан тозаланади ва ярми кесилади. Нуқсонга янги кесма қўлланилади ва шундан сўнг 2-5 соатгача қолдирилади. Жараён ҳар куни 1-2 ҳафта давомида, папиллома қуриб тушиб кетгунча такрорланади.

Папилломалар безарар бўлса-да, уларнинг танада пайдо бўлишига йўл қўймаслик яхшироқдир. Муаммонинг хавфини камайтириш учун оддий тавсияларга амал қилиш кифоя.


Муздай қўллар ва офтобда исинишга мойиллик хавфли дарак бўлиши мумкин.

Иммун тизими соғлигимизга зарар етказувчи ташқи таъсирлардан ҳимоя қилувчи барча орган, тўқима ва ҳужайраларнинг йиғиндисидир, у орқали биз иммунитетга эгамиз.

У ҳар куни ҳаёт учун курашга киришади: вирус ва бактериялар ҳужумини қайтаради, ички яллиғланишни бартараф этади, ўз хусусиятини йўқотган ҳужайраларни йўқ қилади ва шишлар келиб чиқишининг олдини олади.

Фақатгина буларнинг барчаси иммун тизимимиз бехато ишлай олгандагина амалга ошади.

Иммун тизимидаги носозликлар нимаси билан хавфли?

Баъзида эса ҳаддан ташқари фаол иш жараёнида бўлиб, вируслар ва бегона ҳужайралар билан биргаликда ўз организмимизга ҳам катта зарба бериши мумкин. Бу ҳолатда аутоиммун касалликлари келиб чиқади:

  • ревматоид артрит; ;
  • целиакия (глютенни кўтара олмаслик);
  • диабет;
  • тери сили (волчанка);
  • таъсирчан ичак синдроми;
  • қалқонсимон без касалликлари (масалан, аутоиммун тиреоидити);
  • доимий чарчоқлик синдроми.

Булар иммунитет кучайиб кетиши сабабли юзага келадиган касалликларнинг тўлиқ рўйхати эмас.

Нима учун ҳимоя тизимимизда бундай камчиликлар келиб чиқишининг аниқ сабаби олимлар томонидан ўз ечимини топганича йўқ. Лекин иммунитет фаолияти бузилганини билдирувчи симптомларни илк босқичларда аниқлаш имконига эришилган.

Ёдда тутиш зарурки, бу белгилар айнан иммун тизимига эмас, бошқа касалликларга тегишли бўлиши ҳам мумкин.

Икки ҳолатда ҳам уларга эътибор қаратамиз.

Иммунитет панд бераётганининг қандай аломатлари мавжуд?

1. Қўлларнинг мунтазам совиши
Қўл-оёқларда совуқ ҳарорат турли сабабларга кўра вужудга келиши мумкин. Масалан, чекиш. У қон томирларида периферик спазмлар келтириб чиқаради. Лекин қўллар музлаши ва иммунитет ҳолати ўртасида тўғридан-тўғри ёки билвосита алоқа бўлиши ҳам эҳтимол.

2. Диарея ёки қабзият (икки ҳафтадан узоқ давом этиши)
Ичаклар иммун тизимининг ажралмас бўлаги ҳисобланади. Шунинг учун унда келиб чиқадиган муаммолар огоҳликка чорлайди. Диарея иммун тизимнинг ингичка ичак шиллиқ қавати ёки ҳазм қилиш жараёнига зарар етказганидан дарак берса, қабзиятда иммунитет ичакнинг вазифасини секинлаштириб қўйган деб айта оламиз.

3. Кўз қуруқлашиши
Қичишиш, қум тиқилгандай ҳис, қизариш ва кўздаги оғриқ симптомлари турли аутоиммун касалликларида кўп учрайди.

4. Мунтазам кучсизлик ва чарчоқ
Тун давомида мириқиб ухлаб ҳам тонгда ўзингизни ҳорғин сезаётган бўлсангиз бу иммун тизимингиз ҳаддан ташқари кўп куч билан ишлаётганидан дарак бериши мумкин. Айнан у сизга зарур бўлган қувватни олиб қўйган.

5. Бироз кўтарилган ҳарорат
Агар тана ҳароратингиз доимий 37 °С атрофида бўлса, катта эҳтимол билан сизда ҳам аутоиммун касалликларидан бири етишиб келмоқда.

6. Доимий бош оғриғи
Рўйхатдаги бошқа аломатлар каби бош оғриғининг ҳам ўнлаб келиб чиқиш ўринлари бор. Унинг давомийлиги узайганда эса аутоиммун ҳужумидан хавфсирашга сабаб бор. Чунки иммунитет тизими касалликларининг бир нечтасида мияга қон узатилиши ёмонлашади, ноқулайлик ва оғриқ ҳисси келиб чиқади.

7. Тошма
Тери организмнинг ҳимоя қатламидир, айнан у микробларни бартараф этувчи биринчи тўсиқ ҳисобланади. Тери ўз кўриниши билан бутун иммун тизими фаолияти сифатини намоён этиши мумкин. Қичишиш, тошма ва доимий такрорланувчи яллиғланиш эътиборни талаб қилади.

8. Бўғимларда оғриқ
Ўта тажовузкор иммунитет ўз органларимизга ҳам ҳужум қилади ва бунинг илк босқичлардаги аломати бўғимлардаги оғриқ бўлиши мумкин.

9. Соч тўкилиши
Зўрайган иммун тизими соч илдизларини ҳам зарарлаб, сочлар сийраклашишига олиб келади.

10. Асоратлар қолдирадиган қайталанувчи шамоллаш
Агар сиз антибиотиклар ёрдамига бир йилда икки мартадан кўп эҳтиёж сезсангиз, иммунитетингиз сусайган бўлиши мумкин. Яна бошқа огоҳлантирувчи белгилар: қайталанувчи гайморит, фронтит, этмодоит, сфенодоит, пневмония.

11. Ультрабинафша нурига нисбатан таъсирчанлик кўтарилиши
Бу йил ҳар қачонгидан тез ранг олганингизни пайқадингизми, демак, бунинг сабаби зарарланган иммунитет бўлиши мумкин.

12. Увушиш
Қўл ва оёқлардаги увушиш узоқ вақт давомида нотўғри жойлашув натижаси ёки баъзи-баъзида содир бўлувчи жараён бўлса, сиз билан ҳаммаси рисоладагидек. Аммо у ва тўсатдан юзага келадиган санчиш тез-тез такрорланса, қон айланиши ҳамда асаб тизимидаги шикастланишларга алоқадор иммун узилишларидан шубҳа қилиш ўринли бўлади.

13. Ютинишда қийинчиликка дуч келиш
Томоқда овқат ёки сув тиқилишининг сабаблари кўп бўлиб, улар орасида аутоиммун касалликлари ҳам мавжуд.

14. Бесабаб озиб ёки семириб кетиш
Овқатланиш ва жисмоний ҳаракатларда деярли ўзгаришларга қўл урмаган ҳолда бирданига вазн ташлаш ёки семириш кузатилиши фавқулодда аломатдир. Сабаблар орасида қалқонсимон без фаолиятига аутоиммун касалликларининг таъсири, кучайиб бораётган диабет ва организмнинг ҳимоя кучи бартараф этолмаётган шиш кенгайиши мавжуд.

15. Теридаги оқ доғлар
Иммун тизими бесабаб равишда терининг пигмент ҳужайралари — меланоцитлар билан курашга киришса, оқ доғлар юзага келади.

16. Тери ранги ва кўзнинг сарғайиши
Сарғишлик иммун тизими жигар фаолиятига ножўя таъсир кўрсатиши ортидан келиб чиқиши мумкин. Бу ҳолат аутоиммун гепатит деб аталади.

Ушбу аломатлар кузатилганда нималар қилиш керак?

Албатта, терапевт қабулида бўлинг. Хавфли кўринган барча аломатларни баён этинг. Шифокор сизнинг касаллик тарихингиз ва ҳаёт тарзингиздан келиб чиқиб, бир неча таҳлиллар ўтказишни тайинлайди.

Балки сиздаги аломатлар аутоиммун касалликларига алоқадор эмасдир, лекин буни фақат малакали шифокор аниқлай олади.

Таҳлиллар натижасидан сўнг терапевт сизга маслаҳати зарур бўлган иммунолог, эндокринолог, дерматолог, ревматолог, гепатолог каби ихтисослаштирилган мутахассислардан қай бирига учрашишингиз лозимлигини аниқлаб беради. Иммун тизимидаги узилишлар индивидуалдир, шунинг учун уларни даволашда ўзига хос ёндашган маъқул.

Kun.uz соғлом ҳаёт лойиҳаси орқали бугунги кунда кўп учраётган ва олдини олиш долзарб бўлган касалликлар ҳақида маълумот беришда давом этади. Биз бу сафар аёлларда учрайдиган онкологик касалликлар ҳақида маълумот беришни мақсад қилганмиз. Аёлларда учрайдиган онкологик касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари, даволаш ва олдини олиш йўллари тўғрисида олий тоифали шифокор Насиба Нигмаджанова тавсияларига қулоқ тутамиз.

“Аёлларда учрайдиган онкологик касалликлар жуда жиддий муаммо ҳисобланади. Бу касалликларнинг олдини олиш учун аёлларимизга бир йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиш тавсия қилинади.

Барчамизга маълумки онкологик касалликлар ҳеч қандай сипмтомпларсиз, бирорта белгиларсиз вужудга келади. Оқибатда уларни аниқлаш имкони жудаям қийинлашади. Касаллик қанча кеч аниқланса, касаллик даражаларига қараб уларни даволаш имконияти ҳам анча пасаяди. Онкологик касалликлар қанча тез ташхис қўйилиб, эрта аниқланса уларга қарши курашиш шунча осонлашади.

Бугунги кунда дунёда кўкрак бези саратонидан кейинги ўринда бачадон бўйни ва бачадон танаси раки жудаям кўп учрайди. Кўп ҳолларда аёллар кечикиб мурожаат қилишади. Бунинг сабаби ҳам бор. Касаллик белгиларсиз ривожланади.


Бир йилда бир марта марта аёлларни гинеколог кўрикдан, текширишдан ўтиш касалликни эрта аниқлашда ёрдам беради. Бу текширувларнинг самарали жиҳати шундаки, ҳужайралардаги энг кичик ўзгаришларгача олдиндан аниқлаб, вақтлироқ муолажаларни олиб бориш орқали аёлларда ҳеч қандай асоратлар қолдирмасдан, бу касалликни қайталанишининг олдини олиш имконини беради.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари ва даволаш

Касалликларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича назариялар жудаям кенг қамровли бўлиб, аниқ бир сабабни келтириш қийин. Гормонал статуснинг ўзгариши, стресс ҳолати, ортиқча вазн ва моддалар алмашинуви бузилишлари онкологик касалликларнинг вужудга келишига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари наслий омиллар, ташқи муҳитнинг ўзгариши, экологик ҳолат ҳамда кўпгина юқумли касалликлар ҳам касаллик ривожланишига таъсири бор деган назариялар мавжуд.


Бугунги кунда Ўзбекситонда онкологик касалликларни олдини олиш бўйича катта дастурлар амалга оширилмоқда. Касалликни эрта аниқлаш учун аёллардан бир йилда бир марта тиббий кўрикдан ўтиб, ўзларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасликларини илтимос қилардик. Чунки онкологик касалликларни даволаш жудаям қийин ҳамда катта маблағ талаб қилинади. Шунингдек, самара олиш узоққа чўзилиб, оқибатда аянчли ҳолатларга олиб келиши мумкин.

Асосийси онкологик касалликларни олдини олишда биринчи қилинадиган иш бу профилактик кўрикларни амалга оширишдир. Сабаби онкологик касалликлар бугунги кунда ёшариб бормоқда. Шу сабабли аёлларимизга соғлиқларига беэътибор бўлмасликларини сўраб қолардик” дейди шифокор Насиба Нигмаджанова.

Суҳбатни тўлиқ шаклда юқоридаги видеолавҳа орқали томоша қилишингиз мумкин.

“Кўз нури” клиникаси бош шифокори Ҳикматулла Содиқов Kun.uz'нинг “Соғлом ҳаёт” лойиҳасига берган интервьюсида бугунги кунда энг кўп тарқалган кўз касалликларидан бири –кўз хиралашишининг келиб чиқиш сабаблари, уни даволаш ва касалликдан сақланиш чоралари ҳақида маълумот берди.

Шифокорнинг айтишича, айни пайтда кўзидан шикоят қилиб келаётган беморларнинг 70 фоизида кўриш қобилиятининг пасайиши кузатилади.

Кўришнинг хиралашувига қандай омиллар таъсир кўрсатади?

— Ҳозирда ҳар 100 бемордан 70-75 нафарида кўз хиралиги учрайди. Коронавирус тарқалишидан олдин бундай беморлар сони камроқ эди. Лекин ковидга чалинганларда ҳам кўз хиралашиши пайдо бўла бошлади. Натижада уларнинг сони кескин ошди.


Ҳикматулла Содиқов / Фото: Kun.uz

Кўзнинг хиралашишига кўплаб сабаблар бор. Масалан, наслдан наслга ўтадиган касалликлар. Бунда қариндошлар орасидаги никоҳдан кейин туғилган болаларда касаллик кўп кузатилади.

Шапкўрлик, узоқни кўролмаслик, астигматизм касалликлари ҳам наслдан наслга ўтиши мумкин. Айниқса, касаллик ҳам ота, ҳам она томонда бўлса, уларнинг фарзандларига ўтиш эҳтимоли юқори.

Узлуксиз ишлаш ҳам кўз хиралигига олиб келади. Бир соат ишлагандан кейин 10 дақиқа кўзга дам бериш керак.

Кўзда витамин камайиши ҳисобига кўриш хиралашмайди. Ҳозир интернетда ёлғон хабарлар кўпайди. Фалон витаминни ичсангиз, кўзойнаксиз яхши кўриб кетасиз, дейди. Унақа нарсаларга ишонмаслик керак. Кўришни яхшилаш учун табиий маҳсулотлар, озиқ-овқатлар, оқсил, ёғ истеъмол қилиш керак.

Кўз хираликларига яна бир сабаб – кўп миқдорда шўр ва ширин маҳсулотлар истеъмол қилиш.

Шунингдек, диабет касалликлари, кўп асабийлашиш ҳам мазкур касалликни келтириб чиқаради. Қаттиқ асабийлашиш оқибатида кўзлар бир кунда хира бўлиб қолиши мумкин. Айниқса, ёши катталар стрессдан ўзини олиб қочиши керак.

Кўп абитуриент ва талабалар кўз хиралигидан шикоят қилишмоқда

— Охирги пайтларда институтга ўқишга киритиш учун болаларни жудаям қаттиқ босим билан ўқитиш бошланди. Репетиторлар менинг ўқувчим кучлироқ ўқиши керак деб, рақобатни кучайтиришди. Тўғри, бунда болаларнинг билими ошмоқда. Лекин бунинг ёмон томони ҳам бор. Яъни нотўғри тартиб, қаттиқ босим билан узоқ вақт узлуксиз ўқиш натижасида кўп болаларнинг кўзлари хиралашмоқда.


Фото: Kun.uz

Ҳозирда институтда ўқиётган 1- ва 2-босқич талабаларида аксариятининг кўзлари узоқни 30-40 фоиз кўради. Буни тиклаб бўлмайди. Фақат операция билан бўлиши мумкин.

Кўзойнак тақади ёки хоҳламаса, линза тақади. Уни ҳам истамаса, лазер билан даволаймиз. Шу билан бемор тиниқ кўра олади.

Кўз хиралашишига сабаблардан яна бири – қон босимининг ошиши ва қандли диабет касаллиги. Вақтида қон босимини ўлчатиб туриш керак. Қон босими кўтарилгани сари қон томирлар деворида ўзгариш бўлиб, кўздаги қон қуйилишларига, кўрув нервидаги ўзгаришларга сабаб бўлади. Бу қайталанмайдиган жараёнларга олиб келади. Қон томирларида ўзгаришлар бор одамлар спиртли ичимликлар ичиши мумкин эмас.

Яна бир муаммо – болаларда кўз хиралиги кўп учрайди. Бунга сабаб уларнинг овқат танлаб ейиши, истеъмол қилаётган таомларида оқсил ва ёғлар етишмаслигидир. Шунингдек, дарс қилаётганларида ёруғликка эътибор берилмаслиги. Яъни болалар дарс қиладиган жойда табиий ёруғлик бўлиши зарур. Дарс столини деразани ёнига жойлаш керак ёки столга лампа ўрнатиб бериш лозим. Ёруғ жойда ўқиганда кўзда дофамин нормал ишлаб чиқарилади. Кейин кўриш яхши бўлади. Агар ёруғлик кам бўлса, ҳужайралар дофаминни кўпроқ ишлаб чиқаришга ҳаракат қилади. Ва кўз ўса бўшлайди. Кўз ўсиши натижасида кўриш хиралашиб кетаверади.

Нурдан ҳимояловчи кўзойнаклар тақиш нега тавсия этилади?

— Телефон кўп ишлатадиган инсонларга унинг нурини пасайтиришни тавсия қиламиз. Кечқурун телефон ишлатмасликни айтамиз. Чунки тунда нурнинг кўплиги ҳисобига кўз зўриқади. Баъзилар эрталабдан кечгача телефонда ишлайди. Уларга нурдан ҳимояловчи кўзойнаклар қилиб берамиз.

Қўл бериб саломлашгач, қўлни кўзга олиб бормаслик керак. Нам салфетка ҳар доим ҳам олиб юравермаймиз. Саломлашган одамнинг кўзида баъзи касалликлар бўлиши мумкин. Улар юқади.


Фото: Kun.uz

Кўз машқлари бор. Уларни соғлом одам ҳам, кўришда муаммолари борлар ҳам бажарсалар, фойдадан холи бўлмайди. Масалан, энг осон машқ – стол тенниси. Шу билан бирга, махсус машқлар ҳам жуда кўп. Бундан ташқари, нурдан ҳимоялайдиган кўзойнаклар тақиб юриш керак.

Қуёшда кўп юрадиган одамларда катаракта тез ривожланади. Кўз гавҳарининг нур ўтказувчанлиги секин-аста сина бошлайди. Оқибатда беморнинг кўз гавҳари ишдан чиқади. Қуёшда ишлайдиган одамларнинг кўзлари сарғайиб кетади. Албатта, нурдан ҳимояловчи кўзойнаклар тақиб, кўзни намлантирувчи дорилар томизиб юриш керак.

Катаракта олдинлари 60 ёшлиларда кўп учрар эди. Ҳозир 30–40 ёшлиларда кўп. У ҳам ёшариб бормоқда. Чунки ишимиз кўпроқ нур билан боғлиқ. Ҳимояланадиган кўзойнакларни уялмасдан тақиб юриш керак.

Кўриш хиралиги кўпайиб кетганига мисол сифатида айтишим мумкинки, ўтган ҳафтада иш фаолиятимдаги рекорд рақамдаги – бир кунда 58 нафар бемор кўзини операция қилдим. Ҳеч қачон бундай бўлмаган эди. Бу йиллар давомида кўз хираликлари кўпайиб бораётганини англатади. Яъни кўзи хира одам жудаям кўп. Бунинг олдини олиш йўли фақатгина мунтазам кўриклардан ўтиб туришдир.

Исломбек Умаралиев суҳбатлашди.
Тасвирчи – Абдусалим Абдувоҳидов.

Автоном асаб тизими организмнинг бир қисми бўлиб, у ички органлар фаолиятини ва организмдаги метаболизмни бошқаради.


Касалликни келтириб чиқарувчи омиллар

  • Психоген — ўткир ва сурункали стресс ҳолатлари;
  • Жисмоний — оғир меҳнат, қуёш уриши, нурланиш, юқори ҳароратда ишлаш, жисмоний омилларнинг таъсири (кўпинча касбий мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ);
  • Кимёвий — сурункали интоксикация, спиртли ичимликлар, никотин ва бошқа психоактив моддаларни истеъмол қилиш;
  • Гормонлар дисбаланси даврида, балоғат ёши, менопауза, ҳомиладорлик, контрацептивларни қабул қилиш;
  • Инфексион касалликлар (сурункали ёки ўткир), менингит, энцефалит, коронавирус;
  • Жароҳатлар — бош мия чайқалиши;
  • Соматик касалликлар — гастрит, колит, сурункали гепатит, қандли диабет, бўқоқ касалликлари;
  • Пренатал, туғишдан олдинги давр — инфекция, интоксикация, гипоксия, ҳомиладорлик даври гестози.

Белгилари

Юрак тез уриб кетиши, юрак соҳасида санчиқ, қизиб ёки совиб кетиш, кўп терлаш, уйқунинг бузилиши, жиззакилик, бош оғриғи ва айланиши каби белгилар. Бундай беморларнинг қон босими кўпинча паст юради, тўйиб нафас ололмайди, худди ҳаво етмагандек туйилади, тез-тез пешоб чиқади, жинсий совуққонлик пайдо бўлади. Қориннинг пастки қисми оғриб туриши, ичак фаолиятининг бузилиши, овқатнинг қийин ҳазм бўлиши ҳам кузатилиб туради.

Аксарият беморларда чуқур хўрсинишлар пайдо бўлади. Одамлар гавжум ва ҳавоси димиққан жойлар ёмон таъсир қилади, совуққа чидамсизлик пайдо бўлади. Тунда иккала оёқ безовта бўлиб, ухламай чиқиш ҳам мумкин. Тонг ёриши билан оёқлардаги безовталик ўтиб кетади. Бундай беморлар эрталаб уйғонганда юз-кўзлари бироз шишган ва кўз таги салқиган бўлади.

Бу касалликда беморнинг кайфияти тез-тез бузилиб туради ва арзимаган нарсага жаҳли чиқади, ҳиссий портлашлар, атрофдаги воқеалардан доимо норозилик кузатилади. Баъзида депрессияга тушиб, ҳеч ким билан гаплашмай қўйиш, ҳеч нарсадан қониқмаслик пайдо бўлади. Асоссиз қўрқув ва хавотир, ақлий ва жисмоний ишларга хоҳиш йўқлиги, паришонхотирлик ва хотиранинг панд бериб юриши вегетатив дистониянинг доимий ҳамроҳидир.

Даволаш

Даволаш комплекс ёндашувни талаб қилади:

  • шифокор тавсияси асосида дори-дармонларни қабул қилиш;
  • турмуш тарзини нормаллаштириш;
  • санаторий ва курортларда дам олиш;
  • психотерапия.

Шунингдек, турмуш тарзини ўзгартириш, иш ва дам олишни нормаллаштириш, контрастли душлар қабул қилиш, очиқ ҳавода сайр, жисмоний фаолликни кучайтириш тавсия этилади.

Тўғри озиқланишга эътибор бериш лозим. Кунига камида 1,5 литр тоза сув ичиш, ёғсиз гўшт ва балиқ маҳсулотларини истеъмол қилиш, шўр озиқ-овқатларни камайтириш, витамин ва антиоксидантларга бой меваларни, айниқса, цитрус меваларни кўпроқ тановул қилиш тавсия этилади.

Йилда бир ёки икки марта санаторий ва курортларда дам олиш, айниқса, умуртқа касалликларини даволаш меҳнат қобилиятини яхшилашга ёрдам беради. Орқа мияда автоном асаб тизими марказлари остеохондроз, диск чурраси, сколиоз, спандилез мавжуд, бу касалликни кучайтиради.

Самарали даволанишга ва касалликнинг келиб чиқиш сабабларини бартараф этишга психотерапевт курслари яхши ёрдам беради.

Читайте также: