Картона вирус хакида маълумот

Обновлено: 19.04.2024

“Yuksalish” umummilliy harakati COVID-19 kasalligining asosiy klinik alomatlari haqidagi Jahon sog‘liqni saqlash tashkiloti hamda O‘zbekiston Sog‘liqni saqlash vazirligi taqdim etgan ma’lumotlarga asoslangan infografikani e’lon qildi.

Yo‘riqnomada kasallikning ko‘p hollarda uchrayotgan asosiy belgilari sifatida quyidagilar ko‘rsatilgan:

  • isitma. Tana haroratining 37,8 darajadan baland bo‘lishi. Sovuqqotish, qaltirash;
  • umumiy holsizlik. Tanada charchoq sezilishi, bosh, oyoq va qo‘llar zirqirab og‘rishi;
  • quruq yo‘tal. Odatiy yo‘taldan davomiyligi bilan farqlanadi, bunda tinimsiz yo‘talish bir soatdan ko‘p davom etishi mumkin. Yoki sutkada 4-5 marta yo‘tal kuzatilib, tomoq qizaradi;
  • nafas qisishi. Ko‘krak qafasida og‘riq, nafas olishda qiynalish kuzatiladi;
  • og‘riqlar. Bosh, bo‘g‘im va mushaklar og‘riydi;
  • ishtahaning yo‘qolishi. Taomlar iste’molida ishtaha yo‘qoladi.

Qo‘shimcha alomatlar sifatida burun bitishi, diareya, ich ketishi, ko‘ngil aynishi, hid va ta’m bilish sezgisining yo‘qolishi, tomoq og‘rig‘i hamda teri, qo‘l va barmoqlar rangining o‘zgarishi bayon qilingan.

Shuningdek, “Yuksalish” umummilliy harakati tomonidan taqdim etilgan yo‘riqnomada COVID-19 hamda shamollashning bir-biridan farqli tomonlariga ham to‘xtalib o‘tilgan. Jumladan, shamollashda burun oqishi, aksirish, tumov tez-tez kuzatilishi, nafas olishda muammolar bo‘lmasligi aytilgan.


Foto: “Yuksalish” umummilliy harakati

Koronavirus infeksiyasining yengil kechishining belgilari sifatida isitmalash (tana harorati 38 darajagacha ko‘tariladi yoki isitma chiqmasligi ham mumkin), ko‘p terlash, lohaslik, yo‘tal, tomoq og‘rig‘i, behuzurlik, bosh og‘rig‘i va hid va ta’m bilish sezgisining yo‘qolishi mumkinligi ko‘rsatilgan.

Ikkinchi yo‘riqnomada esa COVID-19’ning kunlik alomatlari haqida ma’lumot berilgan. Koronavirus simptomlari virus odam organizmiga tushganidan so‘ng ma’lum bo‘lishi, infeksiyaning inkubatsion davri 14 kun davom etishi ta’kidlangan.

  • Birinchi va to‘rtinchi kunlarda. Asosiy alomat tana haroratining ko‘tarilishi, ayrim kishilarda mushaklar og‘rishi, quruq yo‘tal, ko‘ngil aynishi va ich ketishi kuzatiladi. Kasallik boshlanishi yengil shaklda bo‘lishi ham mumkin, bunda bemor jiddiy dorilar qabul qilmaydi.
  • Beshinchi va oltinchi kunlarda. Ayniqsa, mavsumiy kasalliklari bor yoshi kattalar, qariyalarda kuzatiladi.
  • Yettinchi va sakkizinchi kunlari. Nafas olish yanada qiyinlashadi, biroq ushbu davrda kuchsizlanishi mumkin.
  • To‘qqizinchi va o‘ninchi kunlari. Infeksiyani boshidan og‘ir kechirayotgan bemorlar jonlantirish bo‘limiga o‘tkaziladi. Barcha alomatlarga qorin sohasida og‘riq qo‘shiladi.
  • O‘n ikkinchi kun. Bemorlar tuzala boshlaydi, harorat ko‘tarilishi to‘xtaydi.
  • O‘n yettinchi kun. Sog‘ayganlarga javob beriladi.


Foto: “Yuksalish” umummilliy harakati

Shifokorlarning ta’kidlashicha, ushbu kasallikda yo‘tal keng tarqalgan alomatlardan biri bo‘lgani bois, ba’zi bemorlarda kasalxonadan tuzalib chiqqandan keyin ham yo‘tal kuzatilishi mumkin. COVID-19’dan umumiy sog‘ayish muddati 22 kunni tashkil qiladi.

Avval O‘zbekistonda koronavirusning alomatsiz shakli bilan uyda davolanish shartlari ishlab chiqilgani, koronavirusning alomatsiz shakli bilan kasallanganlarni uy sharoitida davolash tartibi belgilangani haqida xabarlar berilgan.


Ўтган ойларда вирус қанчалик мутацияга учраганки, ҳукуматлар бу қадар шошилинч чоралар кўришга мажбур бўлишмоқда? BBC агентлигининг илм-фан ва тиббиёт бўйича корреспонденти Жеймс Галлаҳер янги штамм ҳақида мавжуд маълумотларни тўплади.

Британия расмийлари маслаҳатлашадиган илмий кенгаш янги штамм инсондан инсонга аввалгисидан кўра осонроқ юқишини билдирган.

Ҳозирча кўп нарса мавҳум, янги штамм жуда кам ўрганилган.

Вируслар доимо мутация бўлади, шу туфайли улар ўзини қай тарзда тутаётганини доимий равишда кузатиб бориш муҳимдир.

Бу янги штамм нима учун бу қадар хавотир уйғотмоқда?
Уч омил жам бўлиб олимларнинг алоҳида эътиборини тортмоқда:

  • У шу вируснинг бошқа штаммларини тезкорлик билан сиқиб чиқаради;
  • Мутация вируснинг алоҳида аҳамиятга эга бўлган қисмларида содир бўлади;
  • Бу мутация ҳолатларининг айримлари лаборатория шароитларида вируснинг ҳужайраларга кириш қобилияти ошганини намойиш этди.

Буларнинг бари жам бўлиб, вирус янада тез тарқалиш имконига эга бўлишини кўрсатмоқда.

Шунга қарамай, мутахассисларнинг бунга мутлақ ишончи комил эмас.

Янги штаммлар мос вақтда мос жойда пайдо бўлса, жуда тез тарқалиши мумкин. Масалан, ҳозирда вирус тарқалиши ўчоғига айланган Лондонда яқин-яқингача чекловларнинг фақатгина иккинчи даражаси амал қилаётганди.

Касаллик тарқалишини жиловлаш мақсадида ҳукумат бирданига чекловларнинг энг юқори — тўртинчи даражасини жорий этди.

У қанчалик тез тарқалмоқда?
Бу янги штамм илк бор сентябр ойида қайд этилган.

Ноябрга келиб Лондондаги барча касалланиш ҳолатларининг 25 фоизи коронавируснинг айнан шу вариантига тўғри келган. Декабр ойи ўрталарида бу кўрсаткич 65 фоиздан ошган.

Британиядаги Milton Keynes Lighthouse Laboratory лабораториясида ўтказилган тест натижаларига қараб ҳам, бу штамм лаборатория таҳлилларида устунлик қилаётганини кўриш мумкин.

Математиклар янги штамм қанчалар тажовузкорлигини билиш учун бошқа штаммларнинг ҳаракатларини баҳолашга уринишмоқда.

Аммо бу ўринда нафақат вируснинг ҳаракатини, балки одамлар ўзини қандай тутишини ҳам ҳисобга олиш даркор.

Британия бош вазири Борис Жонсон янги штаммнинг юқумлилик даражаси 70 фоиздан ортиқ бўлиши мумкинлиги, шу туфайли репродукция индекси (юқумли касалликлар кўпайиши ёки камайишини кўрсатувчи индекс) 0,4га ошиши мумкинлигини айтди.

Ўтган ҳафтанинг жума кунида 70 фоиз ҳақида Лондондаги Империал коллеж доктори Эрик Фолц ҳам ўз тақдимотида гапирганди.

Бу янги штамм қанчалар юқумли эканини исботлайдиган, ўта аниқликдаги рақамлар йўқ.

Ўз тадқиқотлари натижаларини ҳали эълон қилмаган олимлар 70 фоиздан юқори рақамларни ҳам, ундан пастроқ рақамларни ҳам беришган.

У чиндан ҳам аввалги вариантлардан кўра зарарлилиги борасидаги савол очиқ қолмоқда.

У қанчалик кенг тарқалган?
Бугунги кунда мазкур штамм ёки Буюк Британиядаги беморлардан бирида пайдо бўлгани, ёки коронавирус мутацияси алоҳида кузатилмаган бошқа мамлакатдан кириб келгани тахмин қилинмоқда.

Бу штамм ҳозирда Бирлашган Қиролликнинг Шимолий Ирландиядан бошқа барча ҳудудларида аниқланган, айниқса Лондонда, шунингдек, Англия жануби ва шарқидаги графликларда кенг тарқалган. Бошқа ҳудудларда, афтидан, у жуда яхши илдиз отмаган.

Дунё бўйлаб барча вируслар намуналарининг генетик кодини кузатиш билан шуғулланувчи Nextstrain халқаро лойиҳаси маълумотларига кўра, Дания ва Австралияда аниқланган янги штаммнинг келиб чиқиши Британияга тақалади.

Нидерландлар ҳам бу штамм билан боғлиқ бир неча ҳолатларни қайд этишган.

Жанубий Африкада ҳам шунга ўхшаш вариант пайдо бўлган, аммо у Британия билан боғлиқ эмаслиги айтилмоқда.

Бундай мутациялар аввал ҳам бўлганми?
Ҳа. Ҳозирда бутун дунёда аниқланаётган коронавирус Хитойнинг Уҳан шаҳрида бўлган вирусдан бутунлай фарқ қилади.

Мутацияга учраган D614G штамми Европада февралдаёқ пайдо бўлиб, кейин бутун дунё мамлакатларида айнан шу вирус кенг тарқалганди.

Яна бир штамм, A222V эса шу йил ёзида Испаниядан таътилдан қайтганлар орқали Европа бўйлаб тарқалди.

Британча штамм мутацияси ҳақида нималар маълум?
Янги штамм таҳлилининг эълон қилинган дастлабки расшифровкасида муҳим 17та муҳим генетик ўзгариш ҳақида гап кетади.

Вируснинг тож оқсилларида ўзгариш бўлган — булар вируснинг одам танаси ҳужайралари қобиғидан ўтиб, ичкарига киришида калит вазифасини ўтайди.

Мутациялардан бири N501Y тожнинг RBD деб аталувчи муҳим қисми учун жавобгардир.

Айнан шу ерда тож тана ҳужайраси юзаси билан контакт қилади. Вирусга ҳужайра ичига киришга ёрдам берадиган ҳар қандай ўзгариш, катта эҳтимол билан бу штаммга устунлик беради.

Кўп бор қайд этилган, хусусан, Дания фермер хўжаликларидаги қоракўзанлар орасида авж олган яна бир мутация (H69/V70) натижасида ҳам тожнинг кичик бир қисми йўқолган эди.

Кембриж университети профессори Рави Гупта томонидан ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, лаборатор шароитда бу мутация вирус юқумлилигини икки баробар оширган.



GETTY IMAGES

Худди шу тажрибалар давомида олимлар томонидан тахмин қилинишича, ушбу мутация касалликдан фориғ бўлган одамлар қонида ҳосил бўлган антитаначаларнинг вирусга қаршилигини сусайтирган.

Янги штамм қаердан келди?
Бу янги штамм кутилмаганда жуда кучли мутацияга учраган.

Катта эҳтимол билан бу вирус унга қарши кураша олмайдиган, суст иммунитетли беморда пайдо бўлган.

Унинг танаси қарши курашиш ўрнига вирус учун ўзгариш жойига айланган.

Вирус янада ўлимвор бўладими?
Ҳозирча буни тасдиқловчи бирор далил йўқ. Аммо вазиятни назорат остида ушлаб туриш керак.

Шунга қарамай, юқувчанлик ошиши ҳақидаги фактнинг ўзи шифохоналарда жиддий муаммоларни юзага келтириши мумкин.

Агар вируснинг бу янги варианти одамдан одамга осон юқаётган бўлса, стационарларда даволаниши керак бўлган беморлар сони ҳаддан зиёд кўпайиши мумкин.

Ҳозирда етакчилик қилаётган ҳар уч вакцина вирусга қарши айнан унинг тожи орқали курашиб, иммунитет ҳосил қилади.

Улар иммун тизимини вируснинг турли таркибий қисмларига ҳужум қилиш учун созлашади, бу эса тожнинг муайян қисми мутацияга учраса ҳам, вакцина самараси сақланиб қолишини англатади.

Агар вирус вакцина иложсиз қоладиган даражада мутацияга учрашда давом этса, шундай вазият юзага келади.

Бу эса, эҳтимол, янги коронавирус, хусусан, жуда кўп одамларни зарарлашга мослаша олишини кўрсатаётган янги штамм билан боғлиқ энг хавотирли жиҳатдир.

Унда биз худди грипп билан бўлгани каби вакцинани мунтазам равишда янгилаб туриш ҳолатига тушамиз.

Бахтимизга, ҳозирда инсоният ихтиёридаги коронавирусга қарши вакциналарни мослаштириб бориш анча осон.


Ҳатто инфекция мустаҳкамланади ва одатий грипп каби мавсумий ҳолга келади, деган тахмин ҳам мавжуд.

Унинг юқиши фақат вақт масаласи бўлса, қандай қилиб касалликнинг олдини олиш ҳақида эмас, балки унга қандай тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлаш керак: душманни юзидан таниган маъқул.

BBC’нинг рус хизмати SARS-CoV-2 коронавируси ҳақида энг очиқ саволларга жавоб беради.

Вируснинг ўзи нима?

Вирус — бу ҳимоявий оқсил қатламга ўралган майда генетик код парчаси. Унинг зарралари шунчалик кичикки, вирусни одатий микроскопда ҳам аниқлаб бўлмайди: 100 миллион нусхадаги янги коронавирус игна учига осонгина жойлашади.

Митти ҳажм — бу вируслардан ҳимояланиш жуда мушкуллигининг сабабларидан биридир. Инфекция юқтирган беморнинг ҳар йўталишида ҳар бирида миллиардлаб вирус зарралари бўлиши мумкин бўлган майда тупук томчилари учиб кетади.

Вирус ҳужайрага кириб, уни оддий оқсиллар ўрнига вирус нусхаларини яратишга мажбур қилади — инфекция шундай ривожланади.

Янги коронавирус қаердан пайдо бўлган?

Фанга ўнлаб миллион вируслар маълум ва янги, илгари номаълум турлар доимий равишда кашф қилинмоқда.

Шу билан бирга, уларнинг аксарияти одамлар учун мутлақо безарардир — атиги бир неча юз вирус турлари хавф туғдиради ва ҳатто иммунитетимиз эволюция босқичларида уларнинг аксариятига қарши муваффақиятли курашишни ўрганган.


Фото: Getty Images

Бироқ вируслар ҳам ривожланиб боради ва баъзан мутация натижасида илгари фақат ҳайвонларда учраган инфекция инсон танасига кириб бориши мумкин.

Натижада, вирус эпидемияга айланиб, одамлар орасида фаол тарқала бошлайди. Айнан шу ҳолат ОИВ, SARS, MERS ва бугунги янги коронавирус билан содир бўлди.

Вирус ўзидан аввалги SARS ва MERS’дан қандай фарқ қилади?

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби директори Питер Пиотнинг сўзларига кўра, SARS-CoV-2 тўртта муҳим фарқли хусусиятга эга.

Биринчидан, инфекцияланишдан кейинги бир неча кун мобайнида одам ҳеч қандай аломатларга дуч келмайди, аммо аллақачон бошқаларга юқтириши мумкин. Бу жуда ёқимсиз хусусият бўлиб, вирусни изоляциялашни сезиларли даражада мураккаблаштиради.

Масалан, SARS ҳолатида ҳамма нарса мутлақо акси бўлган: аломатлар дарҳол пайдо бўлган, аммо беморнинг атрофдагиларга хавф солиши бир неча кундан кейин бошланган.


Фото: Getty Images

Иккинчидан, беморларнинг 80 фоизигача бўлган қисми оддий шамоллаш ёки грипп каби енгил ҳолсизликни сезади, деярли ҳар бешинчи (18 фоиз) инсон эса ўзида ҳеч қандай аломатларни сезмайди, аммо ўзи билмаган ҳолда ҳам у инфекция манбайи бўлиб қолмоқда.

Учинчидан, COVID-19 аломатлари одатий гриппга жуда ўхшаш бўлгани сабабли кўплаб беморлар ўзларининг янги вирус ташувчиси эканликларидан шубҳаланишмайди, лекин атрофдагиларга юқтиришда давом этишади.

Тўртинчидан, касалликнинг дастлабки босқичларида вирус айнан томоқда кўпаяди, шунинг учун вирус юқтириб олган одам ҳар қандай аксириш ва йўтал билан атрофга миллиардлаб вирус зарраларини сочади. Бемор биринчи навбатда йўталишни бошлайди — бошқа барча аломатлар кейинроқ пайдо бўлади (ёки пайдо бўлмайди).

Вакцина тайёр бўлишини қачонга кутиш керак?

Қисқа жавоб берганда — кутманг. Имкон қадар тезроқ ишлаб чиқилган тақдирда ҳам, сиз учун асқотиши даргумон.

Ваҳоланки вакцинанинг биринчи клиник синовлари аллақачон бошланган бўлса-да (бир вақтнинг ўзида турли мамлакатларда бир неча талқинлар синовдан ўтказилмоқда), ҳатто энг яхши натижада ҳам, ишчи вакцинани оммавий ишлаб чиқариш бошланиши 2021 йил охирига қадар чўзилади, бу вақт ичида инсонларнинг вирус хавф солаётган гуруҳларининг аксарияти аллақачон касалланишга улгуради.


Фото: Getty Images

Бундан ташқари, аксарият мутахассислар оптимистик нуқтайи назарга эга бўлишига қарамай, вакцина принципиал жиҳатдан яратилиши мумкинлигига кафолат ҳам йўқ.

Питер Пиотнинг эслатишича, ОИВга қарши вакцина яратишга уриниш, масалан, 35 йилдан бери давом этмоқда ва ҳали ҳам фойда йўқ. Гарчи бу вақт ичида касалликнинг олдини олиш учун бир нечта дорилар пайдо бўлган.

Вирус аслида қанчалик хавфли?

Бундай хавфни баҳолаш учун универсал миқёс мавжуд эмас. Аммо ҳар қандай касаллик хавфини аниқлайдиган асосий омиллар унинг юқумлилиги, яъни тарқалиш тезлиги ва енгиллиги ҳамда ўлим кўрсаткичидир.

Юқумлилиги

Хитойлик шифокорларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, Уҳан шаҳрида (Хитойдаги янги коронавирус эпидемияси маркази ҳисобланадиган шаҳар) ҳар бир бемор ўртача 2,2 соғлом одамга вирусни юқтирган. Эпидемия пасайиши учун бу кўрсаткич 1дан паст бўлиши керак.

Бироқ, Уҳан зудлик билан карантинга олинганини эсга олсак, унинг юқумлилиги юқори бўлиши керак. Италияда вирус тарқалиши бошланиши билан, у ердаги ҳар бир бемор ўртача 3-4 соғлом одамни зарарлади.


Фото: Getty Images

Янги вирус оддий мавсумий грипп каби осон тарқалишига қарамай, унинг юқумлилиги юқорироқ. У ҳавода уч соат, пластик ва пўлат юзаларда уч кунгача ҳаётийлигини сақлаб қолади.

Ўлим даражаси

Олимлар янги коронавирусдан ўлимни барча беморларнинг 1-2 фоизи даражасида ҳисоблашмоқда. Бу одатдаги мавсумий гриппдан тахминан 20 баравар юқори, аммо SARS (10 фоиз) ва MERS (35 фоиз) эпидемиясининг яқинига ҳам бормайди.

Вирус иммунитети заиф ва сурункали касалликларга чалинган кекса одамлар учун энг хавфлидир. 70 ёшдан кейинги ёш гуруҳида ўлим даражаси 5 фоиздан ошади, 80 ёшдан ошганларнинг ҳар ўндан бири вирусдан нобуд бўлмоқда.

Вирусга қарши махсус даволаш курси мавжудми?

Қисқа жавоб — ҳозирча йўқ. Юқтириб олганлар фақат симптоматик даволанмоқда, яъни касалликнинг ўзи билан эмас, балки унинг аломатлари билан курашилмоқда.

Бироқ, шифокорлар таъкидлашларича, бу ваҳима қўзғаш учун мутлақо сабаб бўла олмайди. Беморларнинг аксарияти (80 фоиздан ортиғи) тиббий ёрдамга умуман муҳтож эмас. Улар уйда, оддий гриппга қарши воситалар ёрдамида даволанади ва одатдагидек, тахминан бир ҳафта ёки бироз кўп вақт мобайнида тикланади.


Фото: Getty Images

Касалланганларнинг фақатгина ҳар бешдан ёки олтидан бири учун шифохонага ётқизиш талаб қилинади — асосан кекса ва/ёки сурункали касалликларга чалинган одамлар.

Агар инфекция вирусли пневмонияга айланиб, бемор нафас олишда қийнала бошласа, у интенсив терапияга (реанимация) ўтказилади. Бундай беморларнинг улуши барча тасдиқланган ҳолатларнинг тахминан 4 фоизини ташкил қилмоқда.

Юқтириб олган ҳолатда нима қилиш керак?

Кўплаб тадқиқотлар ва моделлардан кўриниб турибдики, вирусга қарши курашнинг энг самарали воситаси — карантин, у атрофдагиларни зарарламаслик учун муҳим.

Гриппга биринчи шубҳа пайдо бўлиши билан (илк аломат йўтал, кейин енгил ҳарорат кўтарилиши мумкин) ўзингизни оила аъзоларингиздан ажратиб иҳоталанинг ва иложи бўлса, тўлиқ тикланмагунча уйдан чиқманг.

Антибиотикларни қабул қилманг — улар вирусларга қарши ҳеч қандай ёрдам бермайди.

Ҳар қандай шахсий алоқа учун ҳимоявий жарроҳлик ниқобини кийинг. Профилактика нуқтайи назаридан фойдасиз бўлган ниқоб бемор томонидан кийилганда унинг тупук томчиларини тўсиб, атрофдагиларни ҳимоя қилади.


Фото: Getty Images

Янги коронавируснинг одамдан одамга ўтиш тезлиги ва осонлигини ҳисобга оладиган бўлсак, эртами-кечми дунё аҳолисининг аксарият бўлмаса ҳам, катта қисми у билан касалланади.

Шунинг учун Питер Пиот огоҳлантирмоқда: касалликка тайёр туриш керак, шу жумладан психологик жиҳатдан ҳам. Келгуси ҳафталарда ва эҳтимол бир неча ой ичида касалланганлар ва ўлимлар сони кўпаяди — айниқса аҳолини оммавий текшириш бошланганида.


Турли мамлакатлардан янги вариант тўғрисида келиб тушаётган маълумотлар ҳозирча тўлиқ эмас ва кўпинча бир-бирига зид. Экспертлар мутацияга учраган вирус тестлар ёрдамида аниқланиши осон эмаслиги, ҳатто иммунитет ҳимоясини четлаб ўтишни ўрганганидан хавотирларини билдиришмоқда. Шундай экан, эмланиш инфекция енгил кечиши кафолати бўла олмаслиги айтилмоқда.

Ҳақиқатан ҳам шундайми? Коронавирус ҳақида нималар аниқ, яна қайси жиҳатлар тахмин даражасида қоляпти? BBC ана шу саволларга жавоб беради.

Омикрон қачон ва қандай қилиб аниқланди, қаердан пайдо бўлди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг янги варианти ҳақида 24 ноябрь куни Жанубий Африка ҳукуматидан билди. Ўшанда бу ерда икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида Covid-19 билан касалланиш кўрсаткичи ортиб бораётганди.


Кўп мамлакатлар янги штамм аниқлангач, Жанубий Африкадан киришни тақиқлади. ЖАР ҳукуматлари бунинг учун асосли сабаб йўқлигини айтмоқда

Ўша куннинг ўзидаёқ ЖССТ B.1.1.529 варианти (Омикрон ўз номига эга бўлгунича ана шу ном билан аталганди) устидан кузатувларни кучайтирди. Икки кун ўтгач, 26 ноябрь куни у расман хавотир уйғотувчи сифатида таснифланди.

ЖССТ таърифига кўра, ташкилот экспертларида омикрон мана шу шартларидан камида биттасига жавоб беради, деб ҳисоблаш учун асослар мавжуд:

  • у юқумлироқ (яъни одамдан одамга осонроқ юқади);
  • у чақирган касаллик оғирроқ шаклда кечади;
  • у ташхислашнинг мавжуд чоралари самарадорлигини пасайтиради ва иммун ҳимояга ёмонроқ реакция қилади.

Вирус геномининг расшифровка қилиниши янги вариант чақирган илк касалланиш ҳолатлари ЖАРда 9 ноябрдаёқ қайд этилган дея белгилашга ёрдам берди. Яъни мамлакатда янги, инфекциянинг тўртинчи тўлқини бошланган вақтда.

Янги вариант ҳақида нималар аниқ?

Қисқа жавоб – кенг миқёсли тадқиқотлар билан мустаҳкамланган, етарли даражада ишонч билан айтиш мумкин бўлган деярли ҳеч нарса.

Фақат шуниси аниқки, омикрон аввалги вариантлардан кескин фарқ қилади: унинг геномида олимлар 50та мутацияни ҳисоблашди. Уларнинг ҳар бири ишлаб чиқарилувчи оқсиллар тўпламига, натижада эса, вирус хусусиятига таъсир қилиши мумкин.

Омикроннинг ЖАРда тез тарқалишига ишонч ҳосил қилиш учун мамлакатда касалланиш ўсиши жадвалига назар солишнинг ўзи кифоя. Унда инфекциянинг тўртинчи тўлқини дельта варианти юзага келтирган тўлқинга қараганда кўпроқ ўсаётганини аниқ кўриш мумкин.


Касалланишнинг жорий тўлқини жадвалда қора чизиқда, аввалги (учинчи) тўлқин эса кўк чизиқда акс эттирилган

Умуман олганда, мутахассисларнинг қайд этишича, бу омикрон ўзини бошқа мамлакатларда ҳам худди шундай намойиш этишини англатмайди. Ўтган йил декабрь ойида ЖАРда коронавируснинг иккинчи тўлқини сабабига айланган бета варианти (жадвалда қизил рангда) аниқланганди.

Кейинчалик ўтказилган тадқиқотлар бетани юқтирганлар оғирроқ касал бўлиши ва ўлим ҳолатлари кўпроқ бўлишини тасдиқласа-да, вируснинг бу варианти етакчига айланмади ва тез орада уни дельта сиқиб чиқарди.

Нима учун мазкур мутациялар хавотир уйғотади ва улар вирус хусусиятига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?


Омикрон қўлқоп, ниқоб ва ижтимоий масофани кундалик ҳаётга яна қайтарди / Getty Images

Омикронда аниқланган 50та мутациянинг учдан икки қисми қуёшли тожни ёдга солувчи вирус тиканларида жойлашган бўлиб, у спайк оқсил таркибини (ўз-ўзидан, геометрик шаклини ҳам) белгилайди.

Бундан 3 хулоса чиқариш мумкин.

Иккинчидан, айнан шу тиканларга қараб касаллик қўзғатувчиси аниқланади. Кўплаб ПЗР тестлар айнан спайк оқсилни излаш учун дастурланган. Демак, унинг шакли ўзгариши ташхис сифатига таъсир кўрсатиши мумкин.

Учинчидан, антитаналарнинг асосий вазифаси касалликни бошдан кечирганларда ҳам, эмланганларда ҳам айнан шу тиканларни нейтраллаштиришдан иборат. Демак, оқсилдаги ҳар қандай ўзгариш иммунитет сустлашиши ва вакцина таъсири кучсизланишига олиб келиши мумкин.

У касаллик оғирроқ кечишига олиб келиши мумкинми?

Назарий жиҳатдан бўлиши мумкин. Бироқ бу борада етарлича далиллар мавжуд эмас. Шундай экан, бу борада хулоса қилишга ҳали эрта.

Бундан ташқари, омикрон енгилроқ кечувчи инфекцияни чақиради деган фикр ҳам бор. Нима бўлганда ҳам жанубий африкалик шифокорларнинг дастлабки маълумот ва далилларига кўра, беморларнинг кўпчилиги омикронни дельтага қараганда енгил ўтказяпти.

Умуман олганда, яна бир бор такрорлаш зарур: мазкур маълумотлар дастлабки ва ишончли эмас. Хусусан, ЖАРда мутацияга учраган вирус аниқланган беморларнинг кўпчилиги ўрта ёшлилар, улар эса Covid-19’ни кексаларга қараганда анча енгил ўтказади.

Омикрон янги глобал тўлқинни юзага келтириши мумкинми?


Омикрон туфайли кўплаб мамлакатлар коронавирусга қарши чораларни кучайтирди. Масалан, мамлакатга келувчилар учун ПЗР тестлар қайта жорий этилди

Мазкур саволга жавоб бериш учун биз нимани назарда тутаётганимизни аниқлаб олиш керак: масалан, ниманинг янги тўлқинини?

Агар гап янги инфекция ҳолатлари ва мусбат тестлар улуши ҳақида бўлса, агар омикрон юқумлироқ экани тўғрисидаги маълумот тасдиқланса, янги тўлқин эҳтимоли мавжуд.

Масалан, вируснинг янги варианти аниқланган Жанубий Африкада касалликни юқтирганлар сони ҳар уч-тўрт кунда икки марта ортмоқда.

Бундан ташқари, дастлабки маълумотларга кўра, омикрон иммун ҳимояга қисман мослашгани ва кўп эҳтимол билан касалликни бошдан кечирганларни қайта зарарламоқда. Бу эса касалланишнинг янги тўлқини ҳисобига яна бир далил.

Агар шифохоналарга ётқизишнинг янги тўлқини ҳақида гапирилса (касалликнинг оғир кечиши, беморларга шифокорларнинг профессионал ёрдами зарур бўлган ҳолатлар), унинг эҳтимоли камроқ – айниқса, эмланган аҳоли улуши юқори бўлган мамлакатларда.

Аҳолисининг жуда кам қисми вакцина олган мамлакатларда шифохоналарга ётқизишнинг янги тўлқини эҳтимоли мавжуд. Катта ёшлиларнинг бор-йўғи 24 фоизи эмланган ЖАРда ҳам инфекциянинг барча ёш гуруҳларида оғир ўтиш ҳолатлари кўпайгани ҳақида гапирилмоқда. Касалхонага кўпинча 60 ва ундан катта ёшдагиларнинг мурожаат этиши кутилади. Бироқ беш ёшгача бўлган болалар ҳам касалхонага кўп ётқизилади.

Жанубий Африка касалхонасидан беморларга кислород камроқ керак бўлаётгани ҳақидаги хабарлар бор. Умуман олганда, касалхона ходимлари бу борада аниқ бир фикр айтишга ҳали эрта эканини айтишмоқда.

Биз қачон аниқ маълумотларга эга бўламиз?


Дастлабки маълумотлар омикрон бошқа вариантларга қараганда юқумлироқ эканини тасдиқламоқда. Бироқ олимлар ҳали якуний хулосага келиш учун эрта эканини айтишмоқда

Омикрон вируснинг юқумлироқ варианти экани борасидаги ишончлироқ жавобни бир неча ҳафта ичида, турли мамлакат олимлари маҳаллий статистика рақамларини таҳлил қилишганидан кейин олиш мумкин бўлади.

Вакциналар самараси пасайиши ва иммунитет сусайишига келадиган бўлсак, аниқ жавоб узоқ куттирмайди. Вирус иммун ҳимояни қанчалик четлаб ўтишини тушуниш учун бир неча ой давомидаги кузатувлар керак бўлади.

Бу мутация қаердан пайдо бўлди?

Ирсий коднинг ўзгаришига мутация дейилади. Бу исталган тирик организмда содир бўладиган табиий жараён.

Бундай ўзгаришлар ташқи омиллар таъсири (масалан, қуёш радиацияси) натижасида юз бериши мумкин.


Германияда бошқа кўплаб мамлакатлардаги каби вакцина олганлик ёки касалликни яқинда бошдан кечирганлик тўғрисида сертификат сўраляпти

Sars-Cov-2 геноми деярли 30 минг азот асослардан иборат бўлгани учун, ҳар бир янги нусхани ишлаб чиқаришда занжирга нотўғри қаторни жойлаш орқали хато қилиш учун 30 мингта имконият мавжуд.

Инфекция қанча узоқ давом этса, вируснинг кўпайиш учун шунча кўп вақти бўлади. Демак, шунча кўп мутация содир бўлиши мумкин.

Омикроннинг 50та мутацияси вирус муайян бир организмда нисбатан узоқ кўпайгани ва у ерда узоқ эволюцион йўлни босиб ўтишга улгурганини англатади.

Шу ўринда ЖАРда коронавирус билан параллел равишда ОИВ эпидемияси ҳам авж олаётганини эътиборга олиш лозим. Бу мамлакатда деярли ҳар бешинчи киши иммун танқислиги вируси билан касалланган. ОИВ билан касалланганларнинг умумий сони – 7,5 миллион киши.

Бета ҳам, омикрон ҳам ЖАРда нисбатан тез аниқланди. Бунга эса мамлакатда яхши жиҳозланган лабораториялар ўз ҳиссасини қўшди.

Бунинг олдини олиш мумкинмиди?


Дунёда эмланиш бир хилда кечмаяпти / AFP

Ҳа, агар глобал эмланиш кампанияси бир хил кечганида.

Айрим бой мамлакатларда аҳолининг бир қисми Covid-19 вакцинасининг учинчи дозасини олган бир вақтда Африка мамлакатлари ва бошқа ривожланаётган мамлакатларда катта ёшдагиларнинг жуда кам қисми эмланган, холос.

ЖАРда вакцинанинг икки дозасини ҳар тўртинчи фуқаро, Замбияда – ҳар йигирма бешинчи одам, Конго демократик республикасида эса ҳар мингинчи одам олган.

Тестлар ва вакциналар ишламай қолиши эҳтимоли қанчалик юқори?


Pfizer компанияси омикрон штаммига мослаштирилган вакцина ишлаб чиқишни бошлади / AFP

Бу борада вазият хавотирланиш ва ваҳима кўтариш даражасида юқори эмас. Айниқса вакциналарни нолдан ишлаб чиқишдан кўра ПЗР тестларни янги вариантга мослаштириш осонроқ.

Масалан, омикрондаги мутациялардан бирини олимлар альфада кўришган ва вирус геномининг айнан шу қисмини излашга йўналтирилган тестларни ишлаб чиқишган. Демак, мазкур тестлар янги вариантни ҳам мукаммал даражада аниқлаши керак.

Вакцина ишлаб чиқарувчилар вирус мутацияларини диққат билан кузатиб боришади ва ўз препаратларининг барча асосий вариантларга қарши самарасини текширади. Дастлабки маълумотларга кўра, мавжуд вакциналар инфекциянинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатларидан аъло даражада ҳимоя қилади.

Қайта юқтириш ҳолатидан ҳимояланиш билан боғлиқ вазият ёмонроқ. У қадар ишончли бўлмаган (яъни ҳали илмий ҳамжамият томонидан тасдиқланмаган) маълумот мавжуд. Унга кўра, асл Уҳан вирусига қарши ишлаб чиқилган антитаначалар омикронни 40 марта ёмонроқ нейтраллаштиради.

Ўзимиз ва яқинларни вирусдан ҳимоялаш учун нима қилиш керак?

Covid-19га қарши энг яхши ҳимояни эмланиш беради. Ҳатто вирусни умуман юқтирмаслик имконини бермаса ҳам, инфекция келтириб чиқарадиган бошқа муаммолардан ҳимоя қилади.

Агар вакцинанинг иккинчи дозасини ярим йил аввал олган бўлсангиз, учинчи дозани олиш мантиқан тўғри бўлади. Экспертлар бустер инъекцияси иммун ҳимояни сезиларли даражада оширишига ишонч билдиришмоқда. Бироқ аниқ рақамларни тақдим этишга ҳали эрта.

Шу билан бирга, Pfizer компанияси ўз вакцинасининг учинчи дозаси Covid-19’ни қайта юқтириш эҳтимолини юқори даражада камайтиришини эълон қилди. Чунки у омикронга қарши ишлайдиган махсус антитаначалар концентрациясини 25 мартага оширади.

Ҳимояланишнинг бошқа усуллари ҳам мавжуд. Экспертлар омикрон ҳам коронавируснинг аввалги вариантлари каби бир хил усулларда тарқалишини эслатмоқда. Демак, аввалги эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш керак: ижтимоий масофа ҳақида унутмаслик, одамлар кўп йиғилган жойларда ниқоб тақиш, қўлларни тез-тез ва яхшилаб ювиш.

Вақтини асосан одамлар кўп бўлган ёпиқ хоналарда ўтказадиганлар айниқса хавф остида. Эпидемиологларнинг сўзларига кўра, бундай шароитларда хонани шамоллатиш катта аҳамият касб этади.

Об-ҳаво совуқ экани ҳисобга олинса, буни доимий равишда амалга ошириш шарт эмас. Бироқ ҳатто ҳар соатда дераза дарчаси бир неча дақиқага очиб қўйилса ҳам вирусни юқтириш хавфини кескин камайтириш мумкин.

Кундан кунга дунё бўйича коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар сони ортиб бормоқда. Айрим мамлакатлар пандемиянинг иккинчи тўлқинини башорат қилса, яна айримлари бу мавсумда шамоллашнинг кучайганлигини тахмин қилмоқда. Лекин ҳеч ким куз ва қиш мавсумида коронавируснинг чекиниши ҳақида бирор маълумот айта олмайди. Эҳтимол, инсонлар чиндан ҳам коронавирус билан яшашга кўникар, организм инфекцияга қарши иммунитет ҳосил қилар. Нима бўлганда ҳам, шифокорлар вируснинг енгил шакли билан касалланган беморлар уй шароитида даво топиши учун маслаҳат беради. Бунинг учун қуйида келтирилган маълумотлар билан яқиндан танишиб чиқиш лозим.


Коронавируснинг енгил шакли қандай ўтади?

Касалликнинг енгил шаклида, асосан, аломатларнинг камайган ҳолати кузатилади. Шунингдек, улар бошқа респираторли касаллик ортига ҳам яшириниши мумкин.

Коронавируснинг енгил шакли қуйидаги аломатлар билан бирга келади:

  • тана заифлиги;
  • юқори бўлмаган ёки паст тана ҳарорати;
  • йўтал;
  • бош оғриғи.

Ушбу аломатларни, албатта, грипп ёки ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг намоён бўлиши билан осонликча адаштириш мумкин. Аммо эсда тутиш керакки, инсон учун таниш бўлган оддий вирусли касалликлар деярли ҳар доим нам, балғамли йўтал, бурун оқиши ва битиши билан ажралиб туради.

Масофадан даволаниш мумкинми?

Агар тавсиялар ўз вақтида бажарилса, коронавирусни уйда даволаш мумкин. Аммо беморнинг аҳволи бир неча соат ичида ёмонлашиши ҳам мумкин. Шунинг учун бемор назорат остида бўлиши керак. Аломатлар кучайган вақтда дарҳол шифокор чақириш лозим.

Коронавирусни уй шароитида қандай даволаш мумкин?

Коронавирусни уй шароитида даволаш бўйича шифокор тавсияси ОРВИ ёки гриппга чалинган беморларга берадиган йўриқномага ўхшайди. Масалан, ётоқда ётиш, кўпроқ суюқлик ичиш, парҳезга риоя қилиш керак. Шунингдек, профилактика чораси сифатида кунига камида бир марта нафас сиқилишини бартараф этадиган махсус машқлар тавсия этилади.

Орқа билан ётиш:

  • Ерга ёки каравотга ётилади.
  • Бўкса тагига ёстиқ қўйиш керак, шунда кўкрак қафаси оёқ баландлигига нисбатан пастроқда туради.
  • Секин-аста бурундан нафас олиниб, оғиздан чиқарилади. Нафас чиқариш вақти нафас олишга қараганда икки баравар узоқроқ бўлиши керак.
  • Ушбу жараённи бир неча дақиқа давомида такрорлаш тавсия этилади.

Ён томонга ётиш:

  • Бошни қўллар ёки ёстиқ устига қўйиб, ён томонга ётиш керак.
  • Бўкса остига ёстиқ қўйилади, кўкрак қафаси бўксадан пастроқда туриши керак.
  • Юқоридаги ҳолат такрорланади. Бурундан нафас олиб, оғиздан чиқарилади.
  • Кейин бошқа тарафга қараб, жараённи такрорлаш тавсия этилади.

Қорин билан ётиш:

  • Ёстиқ ерга қўйилади.
  • Бўкса кўкрак қафасдан баландроқ турадиган даражада ёстиқ устига қорин билан ётилади.
  • Бурундан нафас олиб, оғиздан чиқарилади. Ушбу жараён бир неча марта такрорланади.

Машқ қилиш мобайнида ҳолат кузатиб борилиши керак. Агар ҳарорат сезиларли даражада кўтарилиб, йўтал кучайса, шунингдек, кўкрак қафасида оғриқ ва санчиқлар пайдо бўлса, машғулот тўхтатилиб, шифокорни чақириш тавсия этилади.

Читайте также: