Озодлик радиоси наманган карана вирус хакида

Обновлено: 24.04.2024

Коронавирус: Сўнгги маълумотлар

Мингдан ортиқ қурбон

Душанба куни Хубэй провинциясининг ўзида коронавирусдан 103 киши вафот этди. Эпидемия бошланганидан буён Хитой ҳудудида вирусдан ҳалок бўлганларнинг жами сони 1017 кишига етган. Аммо душанба куни коронавирус билан зарарланганлар сони аввалги куни зарарланганлар сонидан 20 фоизга камайди - 3062 нафардан 2478 нафарга.

Айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 694 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.

Хитойдаги ҳукумат нашрларига кўра, Хубэй провинцияси ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида юзлаб амалдорлар ҳамда партия функционерлари ўз постини йўқотган.

Қайд этилишича, бу барча ҳолатларда ҳам ишдан ҳайдалишни эмас, лавозими туширилишни англатади. Бундан ташқари, партия линиясида кўплаб амалдорлар жазоланган - улар қатъий ҳайфсан олишган, бу эса уларнинг келгуси фаолиятига таъсир қилмай қолмайди.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ҳукуматнинг эпидемияга реакцияси танқидларга сабаб бўлмоқда, лекин одатдагидан фарқли равишда цензорлар бундай танқидларни интернетдан ўчиришмаяпти.

Хитойдан сўнгги маълумотлар

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда вирусдан зарарланиш билан боғлиқ 42 694 ҳолат қайд этилди. Бу мамлакатда 2002-2003 йилдаги SARS вирусидан бери энг йирик эпидемия бўлмоқда.

Хубэй провинцияси соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотига кўра, провинцияда вирусдан зарарланган беморлар сони 31 728 нафар, уларнинг 974 нафари ҳалок бўлган, ўлим даражаси 3 фоизга тенг.

Ўлим ҳолатларининг 60 фоизидан ортиғи Хубэй маркази Ухан шаҳрида рўй берган. 11 миллионлик шаҳар бир неча ҳафтадан буён карантин ҳолатида.

Ҳонгконгда кўп қаватли уйда яшовчилардан бирида коронавирус аниқлангач, ушбу уйдаги 23 оила эвакуация қилинди ва карантинга жойлаштирилди. Вирус сув қувури орқали тарқалгани айтилмоқда. Ўтган ҳафтада Ҳонгконг ҳукумати Хитойнинг материкдаги қисми билан чегарани деярли тўлиқ ёпди ва Хитойдан келганлар икки ҳафтага карантин ҳудудига жойлаштирилди.

Ўзбекистондаги ҳолат

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги январь ойидан бошлаб 10 февраль кунигача коронавирус инфекциясига текширилган 812 та намуналарда коронавирус инфекцияси топилмаганини хабар қилди. Коронавирусга қарши марказий штаб 10 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус касаллиги қайд этилмаганини маълум қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республикадаги мактабгача таълим муассасалари раҳбариятига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича эслатма билан чиққан.

Ўзбекистонга ташриф билан келган ЖССТ Европа бюроси минтақавий директори Ханс Клюге Ўзбекистонда коронавирусга қарши олиб борилаётган ишга юқори баҳо берган.

Дунёнинг бошқа қисмларида нима бўлмоқда?

Хитойдан ташқарида коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари

Янги коронавирус белгилари

Пекиндаги шифохоналардан бирида ХХР раҳбари Си Цзиньпиннинг ҳароратини ўлчашмоқда

Инфекциянинг асосий симптомлари: юқори ҳарорат, кучли йўтал, нафас қисиши ва нафас олишдаги қийинчиликлар.

Инфекция юқтириш хавфини камайтириш учун қўлларни тез-тез ювиш, коронавирус юқтирган бўлиши мумкин одамлардан узоқроқ бўлиш, шунингдек, ювуқсиз қўл билан оғизга, бурунга ва кўзга тегмаслик.

Йўтал ва аксиришдан кейин рўмолча ишлатиш ва ишлатилган рўмолчани ташлаб юбориб, қўлни ювиш керак.


У радио фаолияти, Ўзбекистондаги сўз эркинлиги ҳолати, маҳаллий нашрлар ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

Youtube`да кўриш

Mover`да кўриш (tas-ix)

Илгари фақатгина радио эди, ахборот технологиялари ривожланиши билан медиа корпорациясига айланди. Ҳатто, 6-7 йил аввал ҳам, сайтимиз унчалик ривожланган эмасди. Ҳозир катта эътиборни сайтимизга қаратганмиз, эфир ҳам сақланиб қолган, албатта. Жуда кўп платформаларда ишлашга ҳаракат қиляпмиз.

Бизни кузатадиган асосий аудиториямиз Ўзбекистонда ва ўрганиш объектимиз ҳам Ўзбекистон ҳисобланади. Маҳаллий нашрлар улгурмай қолаётган, балки журъати етолмаётган мавзуларни биз ёритишга ҳаракат қиляпмиз.

Демак, сиз Ўзбекистонда сўз эркинлиги мавжуд эмас, деб ҳисоблайсиз. Шундайми?

— Сўз эркинлиги мавжуд эмас, деб ҳисоблар эдим, икки йил олдин. Ҳозир эса ана шу эркинлик борга ўхшаш вазият пайдо бўлган. Сўз эркинлигининг уфқлари жуда кенг, уни ҳатто чексиз дейиш мумкин. Ва шу уфқларнинг тобора кенг бўлиши - мамлакатдаги сиёсий режим, плюрализмга боғлиқ. Режим сўзига бўёқ бермоқчимасман, Ўзбекистонда шу кунда мавжуд режимга мос сўз эркинлиги бор.

Саволни бевосита радио ҳаётига боғласам, сиз плюрализм, кўп фикрлилик ҳақида гапиряпсиз, радио жамоасида бу мавжудми?

Ўзбекистон ё минтақада юз берган фавқулодда ҳолатлар бўйича кимдир тезкорлик билан ҳаракатланиши лозим. Ким ана шу масъулиятни зиммасига олади?

— Ким биринчи бўлиб, ўша воқеани илғаб қолишига боғлиқ.

— Ахборотларнинг холислигига биз ва биз жавоб берамиз. Биз мутлақо ишонч ҳосил қилганимиздан сўнг ахборотни узатамиз. Бошқа бир масала, бизда ахборот янграгандан сўнг, у ёки бу вазирлик, ҳокимлик раддия бериши мумкин, инкор қилади. Лекин, у инкор ва раддияларнинг ҳам нархини биламиз. Биз сўнгги ҳақиқатни айтамиз, деган иддаода эмасман. Шунга қарамай, биз ахборотни берарканмиз, демак шунга ишонч ҳосил қилганмиз.

Хабарларнинг сифати Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларнинг матбуот котибларига ҳам боғлиқ. Улар ўзининг вазифаси ахборотни яшириш, деб билади. Аслида бундай бўлмаслиги лозим. Кейинги икки йилда аҳвол анча яхшиланди. Айрим ташкилотларнинг матбуот котиблари жуда яхши ишлай бошлади.

Масофадан туриб ишлаш сизга қийинчилик туғдирмайди, шундайми?

— Қаранг, ахборотни сўраб олиш мумкин, уни уриб олиш мумкин, алдаб олиш мумкин. Сталин даври терговчилари, масалан, уриб олган. Лекин уриб олишнинг иложи йўқ. Алдаб олиш мумкин эмас, биз биламиз. Бу - уят! Лекин, ахборот сув ва ҳаводек керак бўлса-чи? Бир-икки ҳолат бўлган, ҳаракат қиляпмиз, шундай ҳолат такрорланмаслигига интиляпмиз ва Ўзбекистонда ўзгараётган муҳит ҳам бу усулдан фойдаланмасликка имкон беряпти. Агар жамият очиқ бўлса, давлат идоралар очиқ бўлса, кимга зарур бундай алдов?!

Сиз кўп гапларингизда охирги икки йиллик ва олдинги давр, дея қиёсан таққослагандек фикр билдирмоқдасиз. Сиз ҳозирги ўзгаришларга нисбатан оптимистмисиз? Ё ҳақиқатан, ижобий ўзгаришларга гувоҳмисиз?

— Мен бироз хушомад қиляпман. Оптимист бўлгим келади. Лекин, вазият узоқ пайт бу даражада қолиб кетиши қийин. Сиёсий ҳаётнинг характери шундайки, у доим ривожланиши керак ё дарёнинг суви каби ортга қайтади. Шунинг учун, оптимист бўлишни истайман.

Жамоа ҳам шундай фикрдами?

Президент айни пайтда Европада, расмий ташриф билан Францияда бўлиб турибди. Умуман, президентнинг хорижий ташрифлари сони ортмоқда. Кўпчилик бунинг ортидан хорижий тадбиркорларнинг Ўзбекистонга кириб келиши тезлашиши, сармоя ҳақида гапиряпти. Сиз бунга ижтимоий нигоҳ билан қараб, қандай баҳо берасиз?

— Шавкат Мирзиёев хорижга бораркан, кун тартибда асосий мавзу хорижий сармояни олиб кириш бўлиб қоляпти. Бошқа масалалар кейинги даражада қолмоқда. Аввало, шу пуллар баёнот қилинган даражада борсин, сармоялар ётқизилсин, корхоналар ишга тушсин. Албатта, бу ижтимоий ҳаётга таъсир қилади. Бундан ташқари, халқнинг, кўзи десам, тўғри бўлмас, шуури очилади. Халқнинг қалби очилади. Биз асрлар давомида, ўзининг ёғига ўзи қовурилиб келган халқмиз. Бугунги дунё эса катта қишлоқ. Ана шу қишлоқнинг бир аҳолисимиз, деган фикр пайдо бўлиши лозим.

Ўзбекистондаги медианинг ҳаёти қандай кечмоқда, деб ўйлайсиз?

— Дастлабки қадамларни қўймоқда. Самимий айтяпман, мана, Kun.uz мухбири Европага келиб, радио биносига кириб, унинг муҳаррири Сарвар Усмон билан суҳбатлашиб, интервью оларкан, ўзгариш бўляпти экан.


БИЗ БИЛАН АЛОҚА
Озодлик радиосининг ҳар бир ходими доимо сиз билан алоқада бўлишга тайёр.

Бошловчи
Абдулла Искандар (Қурултой, Маданият)
тел: +420 2 2112 3392
факс: +420 2 2112 6591

Веб саҳифа муҳаррири (Озодлик ОНЛАЙН)
Замира Шукур
тел: +420 2 2112 3382
факс: +420 2 2112 6584
skype:OzodOnline

Бошловчи (Ислом ва Мусулмонлар)
Барно Анвар
тел: +420 2 2112 3437
моб:+420 608 549 460 (шошилинч хабарлар)
факс: +420 2 2112 6604
twitter:@BarnoAnvar
Skype: issakovab

Муҳаррир(Янгиликлар)
Хондамир
тел:. +996 312 316 156 (ex. 1337)
twitter:@hondamir
skype:hondamir

Ёш Тўлқин саҳифаси муҳаррири (Спорт, Технологиялар)
Тўлқин Умаралиев
тел:+996 312 316 156 (ex. 1338)
twitter:@Tolqinbek
Facebook: Ozodlik Radiosi

Мультимедиа продюссер (Фото,Видео,YouTube)
Муҳаммад Ёқуб
+420 221 122 384

Мухбир (Ўш)
Шерзод Юсупов
Skype:yusupovs.kg

Мухбир (Кобул)
Олим Кўҳкан
skype:alim.kohkan
Facebook:Alim Kohkan


Бошловчи (ОзодЖавоб)
Меҳрибон
тел: +420 2 2112 3381
мобил: +420 777 849 775 (шошилинч хабарлар)
факс: +420 2 2112 6604
twitter:@mekhribon_uz
Skype:mekhribon_uzbek
Facebook:Mekhribon Bekieva


Бошловчи (Янгиликлар,Мухожирлар)
Ҳурмат Бобожон
тел: +420 2 2112 3387
факс: +420 2 2112 6587
mobile:+420 605 562 270 (шошилинч хабарлар)
tweet:khurmatb
skype:khurmatskype
facebook:Khurmat Babadjanov


Бошловчи (Янгиликлар)
Ҳасанжон
тел: +420 2 2112 3379
тел: +420 2 2112 6583

Радиодастурлар муҳаррири (Телевизор)
Сарвар Усмон
тел: +420 2 2112 3389
факс: +420 2 2112 6588
моб: +420 724 174 909 (шошилинч хабарлар)
skype:sarvarusmon64

Веб саҳифа муҳаррири (Иқтисод)
Фаррух Юсуфий
тел: +420 2 2112 3391
факс: +420 2 2112 6590
twitter:@FarruhYusuf
Skype:farruh.yusufiy

Мухбир (Россия)
Умидбек
моб:+ 7926 530 8043 (шошилинч хабарлар)
twitter:@Umid_bek
Skype: umid_ozod

Мухбир(Янгиликлар)
Элмурод
Тел: + 996 312 316 156 (ex.1331)
twitter:@EJusupaliev
Skype:elmurod.jusupaliev

Читайте также: