Жанубий корея лаги вирус

Обновлено: 24.04.2024

Коронавирус: Жанубий Кореяда беморлар сони уч баробар ошиб кетди, ЖССТ Африкада эпидемия бошланишидан ташвишда

Жанубий Кореяда COVID-19 коронавирусидан зарарланганлар сони икки кун ичида қарийб уч баробар кўпайди. Эндиликда бу мамлакат зарарланганлар сони бўйича Япониядан ҳам юқори кўрсаткич қайд этган ҳолда Хитойдан кейинги иккинчи ўринга чиқди.

Жанубий Корея соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, шанба ва якшанба кунлари мамлакатда мос равишда 229 ва 123та коронавирус юқтиришнинг янги ҳолатлари аниқланган. Эндиликда мамлакатда ушбу вирусдан зарарланганларнинг жами сони 556 нафарни ташкил қилмоқда.


Чхондо шаҳрида вирусдан зарарланганлар шифохонага олиб кетилмоқда / AFP

Якунланаётган ҳафта бошида ҳам Жанубий Кореяда янги вирус билан хасталанганлар сони 30 кишидан камроқ эди, аммо пайшанба куни уларнинг сони 100 кишига етди, жума куни эса 200 кишидан ошиб кетди. Пойтахт Сеулдан 300 километр масофада жойлашган ва 2,4 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Тэгу шаҳри COVID-19 коронавирусининг бош ўчоғига айланган.


Сеул марказидаги Gwanghwamun саройи / AP

Жанубий Корея - коронавирус тарқалиши ҳолатлари кўплиги бўйича Хитойдан кейинги иккинчи ўринда. Хитойда сўнгги маълумотларга кўра вирусдан зарарланганлар сони - 76 936 кишига етган, мамлакат ҳудудида вирусдан 2442 киши вафот этган.

Италиядаги вазият

Сўнгги кунларда Италияда вирус ваҳимаси бошланди. Айни вақтда бу мамлакат Европа ҳудудида коронавирус юқтириш ҳолатлари сони бўйича биринчи ўринда - Апеннинг яриморолида 100 киши вирусдан зарарланган. Вирус юқтирганларнинг икки нафари ҳалок бўлган (шанба кун маълумоти), Италия коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилган Европадаги илк давлатдир.


Жузеппе Конте коронавирус масаласида йиғилиш ўтказмоқда / EPA

Шанба куни Италия бош вазири Жузеппе Конте вазият юзасидан шошилинч йиғилиш ўтказди ва сўнгги маълумотлар ҳақида ахборот берди.

Италия ҳукумати касалликнинг тарқалиши олдини олишга қаратилган чоралар кўриш бўйича махсус декрет қабул қилди. Кўриладиган чоралар орасида оммавий тадбирларни ўтказишни тақиқлаш, ўқув ва меҳнат фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва карантинга риоя қилиниши учун ҳарбийларни жалб қилиш кабилар бор.

Бош вазирнинг таъкидлашича, вирус тарқалиш ҳудудларига, муайян ҳолатлардан ташқари, кириш ва улардан чиқиш тақиқланади. Ушбу ҳудудларда меҳнат фаолияти, оммавий тадбирлар ва ўқиш тўхтатилади.

Лоди вилоятида 50 мингга яқин одам ўз уйларида карантинда қолмоқда. 10та шаҳарда мактаблар, боғчалар, дўконлар ва бошқа жамоат жойлари ёпилган. Ҳудудий поездлар коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган одамлар яшайдиган шаҳарлардан тўхтамай ўтиб кетиши белгиланган.

Эпидемия билан қамраб олинган шаҳарларда ҳар қандай оммавий ва спорт тадбирлари, жумладан карнаваллар, савдо тақиқланади. Бу ҳудудларда 14 кунлик карантин эълон қилинган. Италия шимолида коронавирус кенг тарқалган 3та вилоятда ҳаракатланиш чеклаб қўйилди, 40та футбол беллашуви коронавирус сабабли қолдирилган.

ЖССТ нима демоқда?
Хитой ҳукумати шанба куни COVID-19 коронавирусидан зарарланиш ҳолатлари камайишда давом этаётганини маълум қилди.

Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссияси мамлакатда ўтган бир сутка давомида COVID-19 коронавируси оқибатида вафот этганлар сони 97 кишини ташкил этиб, вафот этганлар жами сони 2442 кишига етгани ҳақида маълум қилди. Сўннги бир кунда яна 648 кишида коронавирус аниқланган. Бутун мамлакат бўйлаб касалликни юқтириб олганлар сони 76 936 кишини ташкил этмоқда. Шу пайтга қадар шифокорлар 22 888 кишини даволашга муваффақ бўлган.

Айни вақтда Ливан ва Исроилда ҳам коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ илк ҳолатлар аниқланган, Эронда эса вирус қурбонлари сони 5 нафарга етган. Хитой ҳудудидан ташқарида камида 19 киши ушбу коронавирусдан ҳалок бўлган.


Коронавирус тарқалиши ўтмишдаги шу каби эпидемиялар билан таққослаганда

ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус янги касалланиш ҳолатлари Хитойга тўғридан-тўғри боғлиқ эмаслигидан ташвишдалигини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, айни вақтда коронавирус учун энг ожиз мамлакатлар соғлиқни сақлаш соҳаси анча ортда қолган Африка давлатларидир.

Сўнгги брифинг чоғида Тедрос Гебрейесус ташкилот Африка давлатлари ҳукуматлари билан тиббий ходимлар тайёрлаш, бу давлатларни вирусни аниқлаш ҳамда унга қарши курашишда зарур бўладиган тиббий жиҳозлар билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Айрим давлатлар, масалан, Конго Демократик Республикаси ўз вақтида Эбола вирусига қарши курашда орттирилган тажрибани коронавирус кириб келишига тайёргарлик ишларида қўлламоқда.


Наҳотки, Жанубий Кореяда аҳвол шу қадар оғир? Одамлар интернетда тинимсиз муҳокама қилаётган хабарлар ҳақиқатга қанчалик яқин? Корея ҳукумати коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун қандай чора-тадбирларни амалга оширмоқда? Мана шу саволларга ойдинлик киритишга ҳаракат қиламиз.


Фото: koreatimes.co.kr

Жанубий Кореяга ўқиш ва ишлаш мақсадида кетган Ўзбекистон фуқаролари кўпчиликни ташкил этади. Айни дамда бу ерда 75 мингдан ортиқ ўзбекистонлик яшайди.

Келинг, энди сизларга мамлакатдаги вазият ҳақида сўнгги маълумотларни таништирсам.

Коронавирус рақамларда

29 февраль, соат 16:00 даги ҳолатга қўра, Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони 3100 нафардан ошган. Касалликка чалинганлар 28 февралдагига нисбатан 1100 кишига кўпайган. Беморлар билан яқин алоқада бўлиши мумкин бўлган яна 35 мингдан ортиқ киши текширувга олинган. Тузалганлар 28 нафар, вафот этганлар 17 нафарни ташкил этади. Бу кўрсаткич ошиши эҳтимоли мавжуд.

Мамлакат ҳудудлари бўйича касалланганлар сони Кореяда касаллиги тасдиқланган кишиларнинг умумий сони. Манба

Айни дамда, Жанубий Корея вирус авж олиши бўйича Хитойдан кейинги иккинчи давлат бўлиб қолмоқда.

70 дан ортиқ давлатлар коронавирус тарқалиши хавфининг олдини олиш мақсадида Жанубий кореяликларга мамлакатга кириш учун чекловлар қўйиб, қатъий карантин тартибларини жорий қилмоқда. Ўзбекистонда ҳам Кореяга бўлган қатновлар вақтинча тўхтатилмоқда.

Ҳукумат нима қилмоқда?

Аввало, қайд этиш жоизки, Жанубий Корея пандемия ва вирус ҳолатларига тайёр мамлакатлар орасида дунёда 9-ўринда туради. Бу рўйхатнинг энг юқорисида АҚШ, Буюк Британия ҳамда Нидерландия жойлашган. Мамлакатда соғлиқни сақлаш тизими жуда ҳам самарали фаолият олиб боради.


Манба: Глобал саломатлик хавфсизлиги индекси, 2019

Тиббиёт маскалари

Коронавирус хавфи ошгани сайин тиббиёт ниқобларига бўлган талаб ҳам орта бошлади. Дорихона ва супермаркетларда сотиладиган ниқоблар деярли қолмади. Интернет дўконларда эса уларнинг нархи икки-уч баробар ошиб кетди. Ҳукумат аҳолининг тиббиёт ниқобларига бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида бутун Корея бўйлаб ниқобларни арзон нархларда тарқатишни бошлади. Айни дамда ҳар бир ҳудудда аҳолига навбат билан киши бошига беш донадан ниқоб сотилмоқда. Бугун биз ҳам оиламиз билан арзон ниқоблардан сотиб олдик.


Жанубий Корея ҳукумати энг аввало ички талабни қондириш учун тиббий ниқоблар экспортини чеклашини эълон қилди. Энди Кореядаги фирмалар май ойигача ўзлари ишлаб чиқарган ниқобларнинг кўпи билан 10 фоизгача бўлган қисминигина чет элга экспорт қила олади. Маҳсулотларнинг асосий қисми эса ички бозорга етказиб берилади.

Кундалик ҳисобот ва маълумотлар очиқлиги

Жанубий Корея ҳукумати ва тегишли идоралар мамлакатда тасдиқланган касалликларнинг тўлиқ рўйхати ҳамда коронавирусга тегишли барча маълумотлар билан аҳолини ҳар куни хабардор қилиб бормоқда. Вазирликларнинг расмий сайтларидаги маълумотлар соат сайин янгиланмоқда. Ҳаттоки, барча касалланганларнинг тўлиқ рўйхати ва инфографикаси очиқчасига эълон қилинмоқда.

Кеча, 28 февраль куни биз яшайдиган Вонжу шаҳрида ҳам коронавирусга чалиниш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди. Бундан ОАВ ёки ТВ орқали хабар топди, деб ўйлашингиз мумкин. Йўқ, бу ҳақда шаҳар ҳокимияти мобил СМС орқали тезкорлик билан хабар берди. Шунингдек, касалликка чалинган кишининг манзили, оила аъзолари, вирус аниқланишига қадар қаерда бўлгани тўғрисида барча батафсил маълумотлар ҳам юборилди.


Мобил телефонимга келган СМС-хабарлар

Бундан ташқари, уйимизда махсус спикер ўрнатилган. Унда хўжалик бошқаруви ходимлари муҳим ҳолатлар ва эслатмаларни эълон қилишади. Ҳар куни телефонимга коронавирусга оид энг сўнгги хабарлар келиб турибди. Корея бежизга Ҳукумат шаффофлиги индекси (Open Government Index) бўйича жаҳонда етакчи ўнталик рўйхатига киритилмаганига ишонч ҳосил қилдим.

Президент ва вазирлар

Сеулдан 300 км узоқликда жойлашган, 2,4 миллион аҳоли яшовчи Тэгу шаҳри Covid-19’нинг бу мамлакатдаги асосий ўчоғига айланганидан хабардорсиз. Корея президенти Мун Чжэ Ин Тэгу шаҳрида коронавирус билан боғлиқ ишлар қандай олиб борилаётганини бевосита текшириш учун шахсан ўзи ташриф буюрди.


Президент Тэгудаги учрашувлар вақтида. Фото: 연합뉴스

Тэгу шаҳар ҳокимиятида расмийлар билан бўлиб ўтган учрашувда ушбу шаҳар, ҳамда унга яқин бўлган шаҳарларга давлат томонидан барча зарурий ёрдамлар берилаётганини ва бу давом этишини яна бир бор таъкидлади.

Кун давомида бош вазир ҳам Тэгу шаҳрига етиб келди ва президентнинг топшириғига биноан шаҳарда олиб борилаётган ишларни назорат қилиб бориш учун шу ерда қоладиган бўлди.

Кореяда шифокорлар томонидан гумонланган барча шахслар, жумладан хорижликлар ҳам бепул текширилмоқда. Шунингдек, коронавирус ташхиси қўйилса, беморларни даволаш ҳам тўлиқ давлат томонидан амалга оширилмоқда. Япония ҳозирга келиб, бор-йўғи 1800 дан ортиқ кишини текширувдан ўтказган бўлса, Кореяда бу рақам 40 мингни ташкил этади.

Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (Korea Centers for Disease Control and Prevention) томонидан ҳам инфекцияни ўз вақтида олдини олиш ва эпидемик ҳолатда аҳоли хабардорлигини янада ошириш бўйича кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Турли сўровномалар ўтказилмоқда, давлат ташкилотлари ва муассасалари, хизмат кўрсатиш идоралари ва уйдаги лифтларга қўлларни дезинфекция қилиш воситалари ўрнатилмоқда, махсус эслатмалар тарқатилмоқда.


Шунингдек, мамлакат Адлия вазирлигига қарашли иммиграция хизмати ҳам Кореяда қонуний рўйхатдан ўтган ва ҳозирда Кореяда бўлиб турган чет эл фуқаролари учун уларнинг яшаш муддатини 2020 йилнинг 30 апрелига қадар автоматик тарзда узайтирилишини ва бунинг учун иммиграция хизмати бўлимларига бориш талаб қилинмаслигини маълум қилди. Бу чора-тадбирлар Кореядан ташқарида ҳам вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилмоқда.


Маълумотларга қараганда, Кореядаги Samsung, Hyundai Motor, SK, LG, POSCO каби бир қанча йирик компаниялар мамлакат бўйлаб вирусга қарши кураш чора-тадбирларини қўллаб-қувватлаш учун кундалик эҳтиёж ва шошилинч тиббий буюмларни хайр-эҳсон қилишни бошлади. Ёрдамнинг асосий қисми Тэгу ва Шимолий Гёнгсан вилоятига кўрсатилмоқда.

Samsung: $24.6 млн.

Lotte Group, GS Group, Doosan Group ва CJ Group ҳар бири $800,000 дан.

Хавотирлар ўринлими?

Юқоридаги маълумотлардан шундай хулоса келиб чиқади: Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар сони ошиб бораётган бўлса-да, унинг олдини олиш ва бартараф этишга оид ишлар ҳам бутун мамлакат бўйлаб катта кўламда олиб борилмоқда. Давлат раҳбарияти, вазирликлар, соғлиқни сақлаш ходимлари мамлакатда ҳолат ўнгланиши учун тинимсиз ҳаракат қилмоқда, бунинг учун барча имкониятларни сафарбар қилмоқда. Кореяликларнинг ўзи ҳам вазиятни янада оғирлаштирмаслик учун эҳтиёт чораларини кўрмоқда.


Шундай экан, ваҳима ва хавотирга ўрин йўқ. Барчаси Аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Ушбу вирус эртага яна қайси мамлакатга кириб келишини ҳеч ким билмайди. Агарда сиз Жанубий Кореяда яшаётган бўлсангиз, Ўзбекистонга қайтиб, юртдошларимизни ҳам хавф остига қўйгандан кўра, вазият ижобий томонга ўзгаришини кутишни маслаҳат берамиз.

Kun.uz’нинг Жанубий Кореядаги мухбири
Феруза Авазова

Бутун дунё коронавирус пандемиясига қарши курашар экан, Жанубий Кореянинг COVID–19 га қарши чоралари ўрнак болишга лойиқ, деб ёзади The Science нашри.


Ҳайдовчилардан олинаётган тест таҳлили.

Пандемия чўққисига чиққан бир вазиятда Жанубий Кореяда вирус билан зарарланганлар 909 тани ташкил этаётган бир пайтда, 17 март санасида эса касаллик билан оғриганлар сони бор-ёғи 74 нафарни ташкил этди. Бунга ниманинг ҳисобига эришилди?

Бугун COVID–19 вирусининг ўчоғига айланган Италия, Испания, Франция ва Германияда вирус билан касалланган ва вафот этганлар сони кескин ошаётгани кузатилмоқда. Шу сабабдан мазкур давлатлар ўз чегараларини ёпаётган бир даврда АҚШда вирусдан зарарланганлар сонини ҳам тахмин қилиш мумкин.

50 миллион аҳолига эга бўлган Жанубий Кореяда коронавируснинг тарқалишини олдини олиш борасида эришилган ютуқлар эътирофга сазовор ва бошқа мамлакатлар учун ўрнак олишга молик. Хитойдан фарқли равишда Жанубий Кореяда бутун бир шаҳарларни карантинга олиш тажрибаси кузатилмади. Корея университети юқумли касалликлар бўйича мутахассис Ким У Чу Жанубий Корея демократик давлат бўлгани боис ҳам шаҳар ва қишлоқларни изоляцияга олиш учун чоралар кўрмади. Шу маънода Жанубий Корея тажрибаси вируснинг тарқалишини олдини олиш учун бошқа давлатларга ўрнак бўлиши керак.

Жанубий Корея тиббиёти вирусга чалинганларни мамлакат миқёсида яхши ташкил этилган тестдан ўтказиш, касалланганларни изоляцийга олиш ва касалланганлар билан алоқада бўлганларни ҳам карантинга юбориш чоралари билан муваффақиятга эришди. Жанубий Корея 270 мингдан ортиқ ватандошларидан тест олди. Бу эса ҳар бир миллион одамга 5 200 тест тўғри келди дегани.

Сиднейдаги Янги Жанубий Уэльс университети профессори Райна Макинтайр Жанубий Кореядаги вирусга қарши курашда мамлакат миқёсида олиб борилган вирусни аниқлаш борасидаги тестларни яхши ташкилланганини эътироф этар экан, бу ҳаттоки АҚШ ва Баҳрайн давлатларидагидан ҳам яхши йўлга қўйилганини айтди.

Ҳозирда Жанубий Корея ҳукумати асосан эътиборни COVID–19 нинг ўчоғи бўлган Исо Масиҳ Синчхонжи черковига қаратгани келажакда қандай натижалар бериши билан асосланмоқда. Жанубий Корея ҳукуматининг вирус ёйилган бошқа вилоятларга эътиборини сусайтиргани мамлакатда пандемия яна ёйилиши хавотирларини ҳам юзага чиқариши мумкин.

MERS респиратор вирусидан олинган сабоқ

2015 йилда яқин шарққа уюштирилган сафар натижасида MERS вирусига чалиниши оқибатида бир жанубий кореялик тадбиркор назоратга олинган, уни учта тиббиёт муассасасида таҳлилдан ўтказишган ва MERS вируси аниқлангани ортидан карантинга жойлаштиришган эди. Бу пайтга келиб у инфекциясини 186 кореялик ватандошига юқтирган ҳамда улардан 86 нафари ҳаёт билан видолашган эди. Шундай бир вазиятда Жанубий Корея ҳукумати 17 минг ватандошини карантинга ўтказган ва юқумли дарднинг олдини олиш учун икки ой вақт сарфлаган. Эпидемиянинг олдини олиш мамлакатда қўрқув пайдо қилиши натижасида мамлакат иқтисодиёти жиддий зарар ҳам кўрган эди.

Бу эса Жанубий Корея ҳукуматига шундай вазиятда қандай ҳаракат қилиш борасида катта сабоқ бўлди, мамлакат ўз юқумли касалликлар профилактикаси тизимини тубдан ислоҳ қилишга диққат қаратди. Расмий манбаларга кўра, тиббиёт ходимлари орасида COVID–19 билан касалланганлар аниқланмади.

Кореялик эпедимиолог Чхон Пен Чхул фикрича, касалланганларнинг миқдорини, жинсини, касаллик ўчоғи билан алоқасини аниқлаш вируснинг олдини олишда етарли эмас.

Чунки MERS катта сабоқ берган эди. Юқумли касалликлар борасида махсус қонун қабул қилинди ва қонунга мувофиқ касалланган шахсларнинг мобил телефонлари, кредит карталари, бошқа ахборот ташувчи буюмлари олиб қўйилиши мумкинлиги қонуний тусга киритди. Бу амалиёт эса касалнинг ижтимоий тармоқлардаги постлари орқали қаерларда бўлиш имконини, бошқа зарарланганлар билан ҳаёт йўллари кесишганми ёки йўқ аниқлашга ёрдам берди.

Вирус тарқалгани эълон қилинган 7 февраль санасида Жанубий Корея ҳукумати аллақачон аҳолига коронавирус ташхисини аниқлашга ёрдам берадиган тестлар сотувга чиқаришга улгурган эди. Шу тариқа 11 кун ўтиб Дегудаги Синчхонжу черковида 61 ёшли секта аъзоси коронавирусга чалингани аниқланди. Кейинги 12 кун мобайнида вирус билан зарарланганликнинг янги 2 900 ҳолати қайд этилди ва бу, асосан, Дегудаги черков издошлари орасида ёйилди. Кейин эса бошқа вилоятларда вирус билан зарарланганларнинг яна 900 та ҳолати қайд этилди. Бу Ухандан кейин Осиёдаги Жанубий Кореяда тарқалган коронавируснинг энг йирик ҳажмдаги тарқалиш ўчоғи эди.

Жанубий Корея ҳукумати касаллик тарқалиши ортидан касалланганларни тоифалаштирди. Биринчи ўринда вирус аломатлари бор шахслар махсус тиббиёт бўлимларига жойлаштирилди. Ўртача вазиятдаги касалланганлар давлат ажратган махсус биноларга юборилди. Улар бу ерда керакли тиббий муолажани давом эттирди. Соғайиб кетган ва икки марта анализ натижалари салбий чиққанларга эса уйларига кетишга рухсат берилди.

Касалланганлар билан бевосита алоқада бўлганлар ва вируснинг нисбатан кам таъсир қилган шахслар уйларига кетишига ва у ерда икки ҳафталик карантинда бўлишига имкон берилди. Бу орада уйларида карантинда бўлган ватандошлар мунтазам равишда тиббиёт ходимлари назоратида бўлди. Уйларида бўла туриб, карантин тартиб қоидасини бузганларга 3 миллион вона (2 500 доллар) жаримаси қўлланилди. Янги қонунчиллика кўра, карантин тартибини бузадиганлар 10 миллион вона миқдорида жаримага тортилиши ёки бир йил қамоқ жазосига маҳкум қилиниши кўзда тутилган.

Бугун Жанубий Кореяда касалланишнинг янги ҳолатлари аниқланиши камайиб бораётган бўлса-да, ҳукумат ўз ватандошларига ниқоб тақиш, қўлларни яхшилаб ювиш, черковга қатнамаслик, уйда туриб ишлаш, оммавий тадбирларда қатнашмаслик ва уйда 3–4 кунда касаллик аломатларини назорат қилишни тавсия этмоқда.

Бугунда Жанубий Кореяда касалликни машинадан тушмасдан ташхис қиладиган 43 та марказ ишламоқда. Бу эса ҳар куни 15 мингдан зиёд короновирус таҳлиллари юритилмоқда дегани. Жанубий Кореядан ўрнак олган ҳолда АҚШ, Канада, Буюк Британия давлатлари ҳам мазкур ишни бошлаб юборди. Ички ишлар вазирлиги эса махсус мобил илова ёрдамида карантинга олинган инсонлар устидан назорат ўрнатди.

Жанубий кореялик олимлар касалликнинг илк даврларида ташхисни аниқлаш борасида ҳали қилинадиган ишлар бор, бу эса вируснинг ижобий даволанишига катта ёрдам беришига умиқ қилмоқда.

Япон олимларининг COVID–19 га қарши малҳами самаралими?

Хитой соғлиқни сақлаш ходимлари япон тиббиёт олимлари яратган дори – фавипиравир коронавирусга қарши курашда яхши натижа бергани, бу дори воситаси коронавирус билан касалланганларни соғайишини 11 кундан тўрт кунгача қисқартириши мумкинлиги ҳақида маълумот берди, деб ёзади The Guardian нашри.

Хитой расмийлари берган баёнот натижасида фавипиравир малҳамини яратган Fujifilm Toyama Chemical компанияси акциялари қимматлади. Япон матбуотида олимларнинг коронавирус билан касалланганларда фавипиравир дори воситасининг қўлланилиши гриппнинг янги штаммларини даволашда самара бергани ҳақида хабар қилди.


Беморларга Шэньчжэнда берилган малҳам 4 кун мобайнида салбий натижа берди.

Хитой фан ва техника вазирлиги вакили Чжан Синьмин Fujifilm компаниясининг фавипиравир малҳами Ухань ва Шэньчжэнда 340 коронавирус билан оғриган беморларда татбиқ этилганда ижобий натижа бергани ҳақида маълум қилди.

Шэньчжэнда мазкур дори воситаси қўлланилгандан кейин тўрт кун ичида коронавирус билан оғриган беморлар аҳволи мусбат натижа берган. Бундан ташқари рентген таҳлиллари 91 фоиз беморда ўпка фаолиятининг яхшиланганини кўрсатган. Бу эса бошқа препаратларни қабул қилган 62 фоиз бемор натижаларига солиштирганда ижобий натижа, дейди хитойлик тиббиёт вазирлиги вакили.

Fujifilm аввалроқ 2014 йилда авиган номи остида мазкур препарат яратилганини айтган бўлса-да, бошқа изоҳларни келтирмади. Аммо Хитой расмийларининг баёнотидан сўнг япон компаниясининг акциялари сезиларли равишда ошди. Япон олимлари ҳам коронавирусга чалинган беморларни даъволашга эътибор бераётган бўлса-да, уларнинг назарида мазкур препарат коронавируснинг оғир кечиши кузатилаётган беморларда самара бермаётганини таъкидламоқда.

Япон тиббиёт ходимларининг эътироф этишича, мазкур тиббий малҳам аввалроқ ВИЧ инфекциясига қарши антиретровирус малҳам сифатида лопинавир ва ритонавир билан биргаликда қўлланилган, ҳаттоки фавипиравир Гвинеяда авж олган Эбола инфекциясига қарши курашда малҳам сифатида етказиб берилган.

Favipiravir COVID–19 га қарши препарат сифатида қўлланилиши учун ҳукуматнинг ҳам розилиги берилиши керак, чунки бу малҳам аввалроқ гриппга қарши малҳам сифатида тавсия этилган эди.

Соғлиқни сақлаш ходими маълумотларига кўра, мазкур препарат шу йилнинг май ойида ҳукуматнинг COVID–19 га қарши ишлатилиши мумкин деган тавсиясини олиши мумкин. Препаратнинг клиник натижалари ортга суриладиган бўлса, ҳукуматнинг бу препаратни коронавирусга нисбатан қўлланилиши мумкинлиги борасидаги рухсати ҳам ортга сурилиши мумкин.

Вирус билан зарарланганлар сони эса тобора кўпайиб бормоқда. Айрим олимлар COVID–19 га қарши тиббий препарат 2021 йилнинг май ойларида ишлаб чиқарилишини таъкидламоқда.

Бутун дунё коронавирусга қарши курашда Хитойдан нималарни ўрганиши лозим?

Буюк Британиянинг The Nature нашри Хитой вирусни йўқ қилиш учун эмас, аксинча, унинг кенг миқёсда ёйилишини олдини олиш борасида кескин чоралар кўргани ҳақида ёзади. Хитой ҳукумати вирус ёйилишини олдини олиш учун мисли кўрилмаган даражада эҳтиёт чораларини қўллади. Бу чоралар вирус эпицентри бўлган Ухань шаҳри ва 60 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Хубэй вилоятининг бошқа 15 шаҳарлари билан транспорт алоқасини узиб қўйиш, авиа парвозларни бекор қилиш, темир йўл ҳамда авто қатновларни тўхтатишни ўз ичига олди.


Ижтимоий муҳофазаланиш вируснинг тарқалишига тўсиқ.

Фото: Google Photos

Ҳукумат изоляцияга олинган шаҳарлар аҳолисига фавқулодда ҳолатларда – озиқ-овқат олиш учун кўчага чқишни тавсия қилди. The New York Times нашри маълумотларига кўра, эпидемия бошланган вақтда 760 миллион аҳоли – бу қарийб Хитой аҳолиснинг ярми деганидир – изоляцияга олинди.

Бу воқеалардан икки ой ўтган бўлса-да, ҳамон Хитойда изоляция ҳолати сақланиб турибди. Шунга қарамасдан ҳар куни ўнлаб вирус билан касалланганлар аниқланмоқда. Ҳарҳолда бу рақамлар эпидемия бошланган даврдаги минглаб одамларнинг зарарланишидан анча кам. Миннесота университети юқумли касалликлар бойича олим Майкл Остерхол Хитой татбиқ қилган кескин чоралар вирусга қарши курашда муваффақиятли бўлганини таъкидлайди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса мисли кўрилмаган чоралари орқали Хитой касалланганларнинг миқдори кўпайишини олдини олишга муваффақ бўлгани билан табриклади.

Бугун коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб тарқалишда давом этар экан, дунё ҳамжамияти қандай чоралар вируснинг олдини олишга ёрдам беришини билишга ҳақли.

Кескин чоралар қабул қилингунгача ҳар бир касалланган одам икки ёки ундан ортиқ одам вирусни юқтириб улгурган, бу эса вирус юққанлар сонини ошира бошлаган. Натижада, 500 миллиондан ортиқ одамнинг SARS-CoV2 вируси билан зарарланиши эҳтимолини юзага келтириши мумкин. Аммо 16 ва 30 январь орасида қабул қилинган чоралар натижасида вирус билан зарарланиш миқдори 1,05 тагача камаяди. 16 март санасига келиб 81 минг хитойлик Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра вирус билан зарарланган эди.

Аммо айрим олимлар назарида касаллик билан кўп ҳолатлар аниқланмаган бўлиши мумкин. Бунинг биринчи сабаби вирус аломатлари оғир кечмаган ва касалланган одамлар тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Иккинчи сабаби эса касалликни аниқлаш бўйича тестлар ўтказилмаган. Оксфорд университетининг эпидемиологи Кристофер Дай назарида бу вақтда Хитой ҳукумати татбиқ қилган чоралар самара бера бошлаган. Касаллик билан оғриган беморлар сони ўсишда давом этган бўлса-да, чоралар натижасида касалликни маълум ҳудудда ушлаб туриш имконини берган.

Хитой кўрган чоралар янада самаралироқ бўлиши мумкин эдими?

Эпидемиологлар назарида, улкан миқёсда ўтказилган касалликка қарши чора-тадбирлар борасида Хитой кеч қолиб ҳаракат қила бошлади. Эн Арбордаги Мичиган университети тадқиқотчиси Говард Маркел назарида Ухань шаҳри ҳокимияти номаълум вирус билан боғлиқ ҳолатларни яширган ва ўз вақтида бу ҳақида хабар бермаган. Натижада эса вирус бутун дунёга тарқаб кетишга сабаб бўлган. Саутгемптон университети олимлари олиб борган касалликка чалинишнинг имитацион модели натижаларига кўра, агарда Хитой раҳбарияти вируснинг тарқалишини олдини олишга бир ҳафта аввалроқ киришганида мамлакатдаги зарарланишнинг 67 фоизини олдини олиши мумкин бўларди. Уч ҳафта эртароқ бошланган тадбирлар касалланиш умумий миқдорининг 5 фоизининг олдини оларди.

Хитой сафарларга қўйган тақиқ чиндан натижа бердими?

Кўплаб тадқиқот натижаларига кўра, Хитой ҳукуматининг Хубэй вилоятидан чиқиш ва унга киришга қўйган та’қиқлари: хоҳ у ҳаво йўллари орқали, хоҳ темир йўл , хоҳ енгил автомашина бўлсин, вируснинг олдини олишга тўсиқ бўлди, аммо узоқ муддатга эмас.

The Science журналида чоп этилган тадқиқотларда италиялик, хитойлик ва америкалик олимлар Уханни изоляцияга олиниши вируснинг Хитойнинг бошқа шаҳарларига тарқалишини бор ёғи тўрт кунгагина кечиктирган бўлса, вируснинг бошқа мамлакатларга ёйилишини 2–3 ҳафтага кечиктирганини аниқлади. Олимлар назарида қатновларни чеклаган ҳолатда қўшимча чора-тадбирлар кўрилмаса, вируснинг тарқалишини олишда сезиларли натижа бермаслигини эътироф этмоқда.

Балтимордаги Жон Хопкинс университети эпидемиологи Жастин Леслер назарида, ҳукуматлар ўз ватандошларининг ишончини қозониб, сўнг сафарларга тақиқ ўрнатилсагина, бу вирус тарқалишини олдини олиши мумкинлигини айтди. Бошқа ҳолатларда одамлар ёлғон гапиришга ёки тақиқни четлаб ўтишга уринадики, бу ҳаракатларни самарасиз қилади.

Европа, Америка, Африка ва Осиёнинг кўплаб давлатларида бугунги кунда сафарларга тақиқ қўйилмода. Шунга қарамасдан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти инфекциянинг юқишида бу кўп ҳам самара бермаётганини ва бошқа самарали усуллар татбиқ қилинишидан чалғитаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Шунингдек, бундай тақиқлар ёрдам кўрсатиш, техник қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда мамлакатларнинг саноатига ҳам зарар келтирмоқда.

Касаллик билан курашаётган мамлакатлар бундан қандай сабоқ олишлари керак?

Тейтем ва Лей таҳлллларига кўра, инфекцияни эртароқ аниқлаш, Хитойдаги каби инфекция ўчоғини изоляция қилиш, халқаро сафарларга тақиқ қўйиш каби мутаносибликда олиб борилган тадбирларгина инфекциянинг тарқалишини камайтириши мумкин. Агар бундай тадбирлар қўлланилмаганда эди, февраль ойи охирларига бориб 8 миллион одам вирусга чалиниши мумкин эди.

Хитойда мактабларнинг карантинга ёпилгани натижа бергани номаълум. Болалар ҳам инфекция юқтириб олишга мойил, аммо ҳозирча болалар вирус ташувчими ёки йўқ аниқлангани йўқ. Агарда аниқланса, мактабларнинг карантинга ёпилгани касалликни тарқалишини олдини олиш борасида самарали бўлган бўлар эди.

Бугун Хитойда соғломлашиш жараёни бошланганми?

Хитойда COVID–19 вируси билан касалланиш даражаси анча камайган, аммо ҳукумат вирусни олдини олиш борасидаги амалиётини юмшатадиган бўлса, вируснинг тарқалиши янада авжига чиқиши мумкин. Бундан ташқари Хитойга вирус энди хориждан кириб келиши ҳам мумкин. Хитойдаги чора-тадбирлар кўплаб одамларнинг инфекциясига иммунитети йўқ одамларни чалинишини олдини олиб, уларни ҳимоя қилди.

Кўриниб турибдики, Хитой вирусни буткул йўқотмади, аксинча, тарқалишининг олдини олди. Хитой инсонларнинг ҳаракатланишига тақиқ қўйиб, ижобий қандай натижаларга эришди ёки эришмади батафсил таҳлил қилиш учун яна икки ой вақт керак. Бугун Хитойда тақиқларни бекор қилиш борасида қизғин мунозаралар бошланган, агарда бу тақиқлар бекор қилинадиган бўлса, вирус тарқалишининг иккинчи тўлқини бошланиши мумкин.

Касаллик тарқалишининг олдини олиш, аввало, ҳукуматлар тақиқларига эмас, инсонларнинг шахсий жавобгарлиги ва гигиена талабларига қай даражада риоя қилаётганлигига кўпроқ боғлиқ бўлиб қолмоқда.


Жанубий Кореяда янги коронавирус юқтиришнинг 204та ҳолати қайд этилди. Мамлакат эпидемия кўлами бўйича дунёда Хитой (75 мингдан ошиқ бемор) ва Япониядан (700дан ортиқ зарарланиш) кейинги учинчи йирик ўчоққа айланди.

Жанубий Кореяда вирусдан зарарланганлар сони ҳафта бошида 30 нафардан ошмасди, аммо пайшанба кунига қадар рақам 100га етиб, жума кунги ҳолатга кўра 200дан ортди. Шундан сўнг, бош вазир Чон Се Гун мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Сеулдан 300 км узоқликда жойлашган, 2,4 миллион аҳоли яшовчи Тэгу шаҳри Covid-19’нинг бу мамлакатдаги асосий ўчоғи бўлиб турибди.

Жанубий Корея расмийлари касалланишнинг 204 ҳолатидан камида 144тасини Синчонджи христиан диний ташкилоти билан боғламоқда. Ташкилотга 1984 йилда ўзини Исо Масиҳнинг янги тимсоли деб атовчи воиз Ли Ман Хи томонидан асос солинган.


Фото: GETTY IMAGES

Секта деб ҳисобланувчи ушбу ташкилот умумий ҳисобда турли мамлакатларда 200 мингдан ортиқ издошларига эга. Хабарларга кўра, Синчонджи аъзолари хизмат пайтида жисмоний алоқа қилишади ва касалликларга бефарқ эканликлари айтилади. Улар абадий ҳаётга ишонишади, уларнинг наздида фақат иймони заиф кишилар касал бўлади ва ўлади.

Тэгу шаҳрида коронавирус тарқалишининг сабабчиси деб Синчонджининг 61 ёшли издоши ҳисобланмоқда. Касаллик аломатлари унда 10 февраль куни юзага келган, аммо хабарларга кўра, у чет элга чиқмаганини важ қилиб, вирус таҳлилидан икки марта бош тортган. Аёл 18 февралдаги қатъий Covid-19 ташхисигача камида иккита диний маросимда қатнашишга улгурган. У Жанубий Кореяда коронавирус билан касалланган 31-шахс бўлди ва ҳозирда ушбу вируснинг мамлакатдаги аниқланган асосий тарқатувчиси бўлиб турибди. Унинг ўзи кимдан юқтиргани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.



Фото: AFP/GETTY IMAGES

Хитойда ва бошқа мамлакатларда аҳвол қандай?

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда 2 236 киши коронавирусдан вафот этган ва касалланганларнинг умумий сони 75 мингдан ошади.


Вирус Хитой қамоқхоналарига етиб борган ва 500дан ошиқ маҳбусга юққан.

Осиёнинг турли мамлакатлари, Европа, АҚШ ва Африкада 1000дан ортиқ янги ҳолатлар ва бир нечта ўлим қайд этилди.


EPA/MAK REMISSA

Австралиянинг 150дан ортиқ фуқаролари лайнердан эвакуация қилинди ва аллақачон Дарвин шаҳрига етиб боришди, у ерда улар яна икки ҳафта карантинда бўлишади.

Жума куни Австралия маъмурлари хабар беришича, келганларнинг олти нафари безовталик ҳақида шикоят қилишган ва уларнинг иккисида коронавирус қайд этилган, ваҳоланки Япониядан кетишдан олдин олинган таҳлилларда инфекция аниқламаганди.

Ҳонгконглик йўловчиларнинг биринчи гуруҳи уйларига қайтишди ва карантинни давом эттиришмоқда.

Кема бортида касаллик ташхиси қўйилган тўрт нафар британиялик ҳозирча Британияга қайтарилмайди.

Италияда уч бемор

Жума куни Италия шимолидаги Лоди шаҳрида учта коронавирус юқтириш ҳолати аниқланди. Хабар қилинишича, беморлардан бири, 38 ёшли эркак, вирусни яқинда Хитойдан қайтган дўсти билан кечки овқат ейиш пайтида юқтирган.

Қолган икки бемор унинг ҳомиладор хотини ва у билан яқин алоқада бўлган яна бир киши.


2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.


Жанубий Кореяда коронавирусга чалинганлар шиддат билан кўпаймоқда


2330 11:40 22.02.2020

Жанубий Кореяда охирги кун ичида коронавирус инфекциясининг 142 та янги ҳолати қайд этилди, дея хабар беради YONHAP NEWS

Шундай қилиб, мамлакатда коронавирус билан касалланганларнинг умумий сони 346 нафарга етди. Сўнгги кунларда касалланиш ҳолатларининг аксарияти жануби-шарқий округ – Чхондо ва Тэгу шаҳрида қайд этилди.

Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (КCДC) маълум қилишича, 142 та янги ҳолатдан 92 таси Чхондодаги Даенам касалхонаси билан боғлиқ бўлиб, у ерда Жанубий Кореяда янги вирусга йўлиққан илк бемор вафот этган. Жума куни иккинчи бемор ҳам вафот этди.

Бугунги кунга қадар касалхонада 108 та вирус инфекцияси қайд этилган. Жамоат соғлиқни сақлаш агентлигининг хабар беришича, 38 та янги ҳолат Сеулдан 300 км жануби-шарқда ва қўшни Шимолий Геонганг провинсиясида жойлашган Тэгу шаҳридаги "Синчеонгжи" деб номланган кичик насронийлик мазҳаби сектаси билан боғлиқ. Маъмурлар Тэгу аҳолисини (у ерда 2,5 миллион киши истиқомат қилади) уйда қолишга ва ҳаддан ташқари эҳтиёжсиз кўчага чиқмасликка чақирдилар.

Пойтахт Сеул шаҳри марказида ўтадиган намойиш тақиқланди. Бугунги кунга келиб, вирус билан касалланган 170 га яқин бемор черков хизматларида қатнашгани маълум бўлди. КCДC, Синчеонгжи сектасининг жами 9336 аъзосини карантиндан ўтказганини айтди. Улар орасида 544 киши вирус текширувидан ўтмоқда. Соғлиқни сақлаш органлари коронавируснинг олдини олиш бўйича қўшимча чораларни ваъда қилишди, чунки потенциал хавфли касаллик бутун мамлакат бўйлаб тез тарқалмоқда.

УЛАШИНГ:
Теглар:


Мавзуга доир:

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Жанубий Кореяда мухолифатчи партия вакили президент сайловида ғолиб бўлди

Шимолий Корея Жанубий Корея сайловлари олдидан 9-ракета синовини ўтказди

Эрон Кореядаги пулларини қайтаришни хоҳлаяпти

Ўзбекистонга пул ўтказмалари асосан қайси давлатлардан келиши маълум қилинди

Читайте также: